Сирдарё вилоят прокурори Р.Машарипов ҳамда вилоят ИИБ бошлиғи Ш.Мавляновлар Сирдарё туманига ташриф буюриб, биолабароториялар фаолияти билан танишди
@SirdaryoБугунги кунда туманда 5 та биолабароториялар фаолият юритаётган бўлиб, ғўза парвариши учун зарур биомаҳсулотлар ишлаб чиқаримоқда.
Вилоят сектор раҳбарлари тумандаги бажарилаётган ишлар билан танишар экан, ўзларининг кўрсатма ва топшириқларини беришди.
HUMO bilan Misrga sayohat qiling!
Шунингдек ғўза суғоришни самарали ташкил этиш мақсадида Малик каналининг 30 пикетидан Қозокистон Республикаси чегарасигача бўлган масофада Экскаватор ёрдамида тозаланмоқда.
Натижада Малек, Синдаробод, Хамза, Истиқлол Янги хаёт СИУлар тасарруфидаги экин майдонларида суғориш ишлари 100 фоиз қамраб олинади.
Шуни таъкидлаш жоизки Янгиобад СИУда 3 дона 300 СНП насоси ўртатилиш ишлари бошланди. Натижада ушбу ҳудудда ҳам сув муаммоси ечилади.
Сирдарё туман прокуратураси