Вилоят ҳокими биринчи ўринбосари А.Каримов ҳамда Ширин шаҳар сектор раҳбарлари иштирокида кичик саноат зонаси масалалари муҳокама қилинди
@SirdaryoЖорий йилнинг 6 июл куни Сирдарё вилояти Ширин шаҳар "Мирзо Улуғбек" маҳалла ҳудудида кичик саноат зонасини ташкил қилиш бўйича вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Каримов, Ширин шаҳар сектор раҳбарлари, тегишли ташкилот раҳбарлари иштирокида қатор масалалар муҳокама қилинди.
Импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқаришга мўлжалланган инвестиция лойиҳалари асосида кичик саноат зонасини ташкил қилишдаги асосий муаммо сифатида ушбу ҳудудда йирик коммуникацион тармоқ ўтганлиги ва бу жиҳат бўш ер майдонида лойиҳани амалга оширишга ҳалал бериши мумкинлиги ўзаро муҳокама қилиниб, бу бўйича тегишли масъул ташкилотларнинг юқори бўғинлари билан ўзаро келишган ҳолда лойиҳани йўлга қўйиш лозимлиги таъкидланди.
HUMO bilan Misrga sayohat qiling!
Ушбу ҳудудда кўплаб инвестиция лойиҳаларини амалга оширилиши кўзда тутилган.
Ширин шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати