Вилоят мактабгача таълим бошқармаси саҳоватпеша тадбиркорлар ва республика ташкилотларига кўрсатаётган беғараз кўмаги учун ўз миннатдорчилигини билдиради

Вилоят мактабгача таълим бошқармаси саҳоватпеша тадбиркорлар ва республика ташкилотларига кўрсатаётган беғараз кўмаги учун ўз миннатдорчилигини билдиради

@Sirdaryo
Фото: Вилоят мактабгача таълим бошқармаси

2020 йил 1 май куни рўй берган Сардоба сув омбори тошқини оқибатида Сардоба, Оқолтин ва Мирзаобод туманларида тошқин натижасида талофат кўрган аҳолининг уй-жойлари ва ижтимоий соҳа объектларида Республикамизнинг барча вилоятлари ва кўплаб хомийлар томонидан жадал суратларда қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилмокда.

Мазкур техноген фалокат натижасида вилоятимиздаги жами 9 та, яъни Сардоба туманида 3 та, Оқолтин туманида 3 та, Мирзаобод туманида 3 та (шундан 1 та нодавлат) мактабгача таълим ташкилотларибинолари турли шаклда зарар кўрди.

HUMO bilan Misrga sayohat qiling!

Бугунги кунда мазкур мактабгача таълим ташкилотларининг барчасида тиклаш-таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Фото: Вилоят мактабгача таълим бошқармаси

Шу билан бир қаторда саҳоватпеша тадбиркорлар ва республика ташкилотлари томонидан  ҳомийлик маблағлари асосида 3 та, шундан биттаси мобиль шаклдаги мактабгача таълим ташкилотлари қуриб бериш ишлари бошлаб юборилди.

Фото: Вилоят мактабгача таълим бошқармаси

Жумладан, Андижонлик тадбиркор “WBM TEXTILE GROUP” МЧЖ томонидан Мирзаобод тумани “Навбаҳор” маҳалласи ҳудудида қурилаётган кўп қаватли аҳоли хонадонлари ёнидан 90 ўринли, Тошкентлик тадбиркор “GLOBALCONCIERGE IN TASHKENT” МЧЖ томонидан Сардоба тумани “Халқобод” маҳалласи ҳудудидан 110 ўринли мобиль (денгиз контейнери асосида) ҳамда Республика “Қишлоқ қурилиш инвест” МЧЖ инжиниринг компанияси томонидан Миразаобод тумани “Ҳақиқат” маҳалласи ҳудудидан қурилаётган кўп қаватли аҳоли хонадонлари ёнидан 100 ўринли мактабгача таълим ташкилотларини қуриш-лойихалаш ишлари бошланган.

Фото: Вилоят мактабгача таълим бошқармаси

Ҳомийлик асосида қурилаётган ушбу 3 та мактабгача таълим ташкилотларининг фойдаланишга топширилиши орқали янгидан ташкил қилинаётган кўп қаватли хонадонлар аҳолисиннинг фарзандларини мактабгача таълим билан қамраб олиш имконияти яратилади.

Фото: Вилоят мактабгача таълим бошқармаси

Ушбу тадбиркорлик субъектларига сув тошқинидан жабр кўрган ҳудудларга бераётган беғараз кўмаги учун вилоят мактабгача таълим тизими тамонидан ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз!

Сирдарё вилоят мактабгача таълим бошқармаси Матбуот хизмати

Report Page