Гулистон шаҳридаги “Маҳалла” мавзесини шаҳар маркази билан боғловчи пиёдалар ўтиш кўприги бугун эрталабдан (карантин муносабати билан бўлса керак) ҳеч қандай огоҳлантиришсиз тўсиб қўйилди

Гулистон шаҳридаги “Маҳалла” мавзесини шаҳар маркази билан боғловчи пиёдалар ўтиш кўприги бугун эрталабдан (карантин муносабати билан бўлса керак) ҳеч қандай огоҳлантиришсиз тўсиб қўйилди

@Sirdaryo
Фото: Видеодан скриншот

Бу ҳақда таниқли фотомухбир Муҳаммад Карим хабар бермоқда.

"Гулистон шаҳридаги “Маҳалла” мавзесини шаҳар маркази билан боғловчи пиёдалар ўтиш кўприги бугун эрталабдан (карантин муносабати билан бўлса керак) ҳеч қандай огоҳлантиришсиз тўсиб қўйилди.

HUMO bilan Misrga sayohat qiling!

Натижада пиёдалар шаҳар марказига ўтиш учун бу ердан анча узоқликда жойлашган автомобилларнинг ўтиш кўприги орқали айланиб келишга мажбур бўлмоқдалар. Бу кўприкда навбатчилик қилаётган ИИБ ходимининг таъкидлашича, нариги кўприкдан одамларнинг ҳароратини ўлчаб ўтказишар экан. Лекин у кўприкдаги пиёдларни ўтказиш жойида тиббиёт ходимларини учратмадик. Ёшларку майли, лекин шифокор кўригига отланган бемор фуқаролар ёки қариялар учун ноқулайлик юзага келмоқда.

Агар шаҳар марказига борувчиларни кўрикдан ўтказиш керак бўлса, шу ердаги пиёдалар ўтиш кўпригида назорат пости ташкил қилинса мақсадга мувофиқ бўларди", - дейилади (видео) хабарда.

Report Page