Жорий йилнинг 6 июлдан бошлаб, вилоят халқ таълими тизимидаги математика фанига ихтисослаштирилган “Сирдарё-Қоракўл” мактаб-интернатига 2020-2021 ўқув йили учун ўқувчилар қабул жараёни бошланди

Жорий йилнинг 6 июлдан бошлаб, вилоят халқ таълими тизимидаги математика фанига ихтисослаштирилган “Сирдарё-Қоракўл” мактаб-интернатига 2020-2021 ўқув йили учун ўқувчилар қабул жараёни бошланди

@Sirdaryo
Фото: Сирдарё вилояти ХТБ

Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасига ўқишга кириш истагида бўлган 6-9-синф ўқувчиларнинг ҳужжатлари шу йилнинг 20 июль кунига қадар вилоят халқ таълими бошқармасининг масъул ходимлари томонидан қабул қилинади.

Сирдарё вилояти халқ таълими бошқармаси Ахборот хизматининг хабар беришича, ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасига 6-синф ўқувчилари учун Давлат тест маркази томонидан тегишли фанлар бўйича ўтказиладиган тест синовлари (саралаш танлови) натижалари асосида қабул қилинади. 7-,8-,9-синф ўқувчиларни Халқ таълими бошқармасининг масъул ходимлари томонидан тест синовлари (саралаш танлови) натижалари асосида қабул қилинади.

HUMO bilan Misrga sayohat qiling!

Пандемия шароитини инобатга олиб, ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасига ҳужжатларни онлайн тақдим этиш учун, Вилоят халқ таълими бошқармаси ходими Б.Абдурахмоновга (тел: 99-001-63-03 ва шу номердаги телеграмига) мурожаат қилишингиз мумкин.

Юртимиздаги карантин чекловлари сабабли саралаш танловларини ўтказиш муддати ўзгартирилиши мумкин.

Номзодлар томонидан қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

-туғилганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси;
-табел нусхаси;

Эслатма: Ҳужжатларни онлайн топшириш вақтида туман, мактаб рақами, Ф.И.Ш ва телефон рақами киритилиши шарт.

Report Page