Вилоят ғаллакорларининг улкан зафари

Вилоят ғаллакорларининг улкан зафари

https://t.me/SirdaryoUZB
Фото: Вилоят ҳокимлиги

Сирдарё вилоятининг 1959 нафар фермер хўжалиги ғаллакорлари 85,0 минг гектар майдонга ғалла уруғи экиб, барча агротехник тадбирларни ўз вақтида пухта амалга оширдилар.Уюшқоқлик билан бажарилган зарбдорона меҳнатлари ўз самарасини берди. Яъни,  25 иш кунида зафар марраси шараф билан эгалланди.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, фермер хўжаликларига давлатимиз ва Ҳукумат томонидан одатдагидек, ҳар томонлама самарали амалий ёрдам кўрсатилганлиги ютуқларга эришишда муҳим омил бўлди. Яъни, минерал ўғитлар, ёқилғи мойлаш материаллари ва зарур моддий ёрдам билан ўз вақтида таъмин этилганлиги катта самара берди. Шунингдек, ҳарид нархлари маблағи ғалла ҳосилдорлигига қараб тўланиши ҳам давлат шартомавий режаларининг шараф билан уддаланишида муҳим аҳамият касб этди.

Ғалла ҳосилини етиштириш ва давлатга дон сотиш бўйича Мирзаобод, Боёвут ва Сайхунобод туманлари деҳқонлари карвонбошиликни қўлдан бермадилар. Натижада  шартномавий режани биринчилардан бўлиб адо этдилар.

Вилоятимиз бўйича жорий йилнинг 30 июнь кунигача давлатимиз ғалла хирмонига 153978 тонна ўрнига 154028 тонна товар дон етказиб берилиб, ғалла топшириш бўйича шартномавий режа 100,3 фоизга бажарилди.

Етиштирилган ҳосилни нес-нобуд қилмасдан ўриб-йиғиб олиш учун вилоятдаги мавжуд 340 та комбайндан, 151 та жанговар отряд шакллантирилди. Бу отрядларга туман ҳокимликлари, ички ишлар бўлими, миллий гвардия ходимлари ва бошқа тегишли ташкилотлардан 1540 нафар масъуллар ҳамда 1247 та юк автомобиллари, 151 та ҳайдов техникалари, 90 та кўчма устахоналар, 98 та ёнилғи ташиш воситалари бириктирилди. Барча ишлар талаблар даражасида назоратга олинди. Бунинг самараси ҳам катта бўлди.

Ғаллакорларимиз эришган улкан ютуқ мамлакатимиз Мустақиллигиниг 30 йиллиги байрамига муносиб совғадир. Ишонамизки, ғаллакор деҳқонларимиз бундан кейин ҳам мардона меҳнат қилиб, юксак ғалабалари билан эл-юртимизга, шахсан Президентимизга ўз садоқатларини намоён этаверадилар.

Report Page