Сирдарё вилояти ҳокими Ғофуржон Мирзаевнинг 27 июнь - Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан табриги

Сирдарё вилояти ҳокими Ғофуржон Мирзаевнинг 27 июнь - Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан табриги

@Sirdaryo
Ғофуржон Ғаниевич Мирзаев

Қадрли дўстлар! Аввало барчангизни касб байрамларингиз 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан самимий муборакбод этаман. Сизга ўзимнинг юксак ҳурмат ва эҳтиромимни билдираман.

Вилоятимиз иқтисодий юксалиш йўлида дадил қадам ташлаб, кўпгина соҳаларда улкан ютуқлар қўлга киритилаётган экан, бунда албатта Сиз – матбуот ва оммавий ахборот ходимларининг ҳам муносиб хизматларингиз борлигини алоҳида таъкидламоқчиман.

Муҳтарам Президентимиз ташаббуси билан мамлакатимизда оммавий ахборот воситаларини том маънода тўртинчи ҳокимият даражасига кўтариш, давлат ҳокимияти органлари фаолияти очиқлиги, жамиятда адолат тамойилларини таъминлаш борасида кўплаб ишлар амалга оширилмоқда.

Бугунги кунда ҳар бир ҳокимликнинг матбуот маркази фаолияти йўлга қўйилди, улар етарли малакага эга бўлган кадрлар ва замонавий технологиялар билан таъминланди. Давлат органлари раҳбарлари иштирокида мунтазам равишда матбуот анжуманлари ўтказиш ўзига хос анъанага айланди.

HUMO bilan Misrga sayohat qiling! ✈️

Куни кеча Президентимиз ўз табригида етук журналист кадрларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишда бой маънавий меросимизнинг аҳамияти катта эканлигини алоҳида таъкидладилар. Ҳақиқатдан ҳам жорий йилда 145 йиллик юбилейи кенг нишонланаётган атоқли ношир ва публицист Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг миллий журналистика мактаби сабоқларига таяниш жуда муҳимдир.

2020 йил барчамиз учун синовли йил бўлмоқда. Дунё буйлаб тарқалган коронавирус пандемияси сабабли юзага келган мураккаб вазиятга қарамасдан Сиз журналистлар фуқароларга тўғри ва ишончли ахборотларни етказиш ҳамда ҳудудларда амалга оширилаётган ислоҳотларни кенг ёритишда бажараётган ишларингиз таҳсинга сазовор.

Сардоба сув омборида рўй берган техноген талофат оқибатларини бартараф этиш бўйича кенг кўламли қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда. Шу ўринда одамларни эртанги кунга бўлган ишончини ошириш, уларнинг турмуш шароитини янада яхшилаш бўйича олиб борилаётган ишларни етказишда Сизларнинг хизматларингиз катта бўлмоқда.

Муҳтарам матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари! Барчангизни касб байрамларингиз билан яна бир бор самимий муборакбод этаман. Барчангизга сиҳат-саломатлик, янги ижодий ютуқлар тилайман.

Ғофуржон Мирзаев,
Сирдарё вилояти ҳокими

Report Page