Мирзаобод тумани Ҳақиқат маҳалласида янги таъмирланган уйлар ўз эгаларига топширилмоқда

Мирзаобод тумани Ҳақиқат маҳалласида янги таъмирланган уйлар ўз эгаларига топширилмоқда

@Sirdaryo
Фото: Мирзаобод тумани ҳокимлиги

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил, 1- майдаги "Сардоба сув омбори" тўғонида юзага келган ходиса оқибатларини бартараф этиш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора- тадбирлар тўғрисида"ги Фармойиши асосида талофат кўрган худудларда тезкор тозалаш ва таъмирлаш ишлари олиб борилди.

Фото: Мирзаобод тумани ҳокимлиги
Фото: Мирзаобод тумани ҳокимлиги
Фото: Мирзаобод тумани ҳокимлиги

Тезкор тозалаш ва тиклаш ишларида Миллий Гвардия, Мудофа вазирлиги ҳамда Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг фидоий ҳарбийлари ёрдами айниқса беқиёс бўлди.

Республикамизни барча вилоятларидан кўмакка келган қурилиш ташкилотларининг бугунги кунда, қурилиш- таъмирлаш ишларини тезкор олиб бораётганликлари натижасида, барча талофат кўрган худудлар янгидан қад ростламоқда.

Фото: Мирзаобод тумани ҳокимлиги
Фото: Мирзаобод тумани ҳокимлиги

Мирзаобод туманидаги "Ҳақиқат" маҳалласида Сирдарё вилояти қурилиш бошқармасига қарашли пудрат ташкилотлари томонидан бугун қуриб битказилган ўнта хонадоннинг топшириш маросими бўлди. Тадбирда қурувчилар, муҳандислар, барча мутасаддилар ва сектор раҳбарлари иштирок этишди. Вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Анвар Каримов қурувчиларга миннатдорлик билдириб, хонадон эгаларини янгидан барпо этилган барча қулайликларга эга бўлган хонадонларига кўчиб киришлари билан табриклади.

Фото: Мирзаобод тумани ҳокимлиги

Эндиликда босқичма- босқич таъмирланган хонадонларга иситиш тизими ўрнатилаётгани, газ, сув, электр энергияси билан таъминланиши таъкидлаб ўтилди.

Фото: Мирзаобод тумани ҳокимлиги

HUMO bilan Misrga sayohat qiling! ✈️

Фото: Мирзаобод тумани ҳокимлиги
Фото: Мирзаобод тумани ҳокимлиги

Биз кўзлари қувончдан порлаб турган уй эгаларидан бири Роза Абдуллаевани сухбатга тортдик.

Фото: Мирзаобод тумани ҳокимлиги
Фото: Мирзаобод тумани ҳокимлиги
Фото: Мирзаобод тумани ҳокимлиги
Фото: Мирзаобод тумани ҳокимлиги
Фото: Мирзаобод тумани ҳокимлиги

-Ўз уйларингизга хуш келибсизлар, кайфиятларингиз яхшими?

-Хуш вақт бўлинглар, кайфиятимиз аъло, биз бундай меҳр- оқибатни қандай баҳолашни билолмай лолмиз. Юртбошимизнинг кўрсатган ёрдамларига, инсонпарварликларига минг раҳмат. Бизни нафақат уй жойларимизни чиройли, замонавий қилиб таъмирлабгина қолмасдан, балки, ҳар биримизни майиший жиҳозлар билан уйларимиз тўлдирилди. Қорамол ва қўй қўзи, товуқлардан иборат ёрдамчи хўжаликлар ташкил қилинди. Эртанги кунларимизни даромад билан таъминлаш имконини берадиган иссиқхоналар қуриб берилгани кўнглимизни тоғдек кўтарди. Эндиликда биз иссиқхоналарда турли маҳсулотларни етиштириб, маҳалла худудида қурилаётган ЭКО бозорда сотиб ҳам қўшимча даромад топишимиз мумкин бўлди. Бундан жуда хурсандмиз. Шу ўринда доимо иссиқ совуғимиздан хабар олиб турган вилоят ҳокими Ғ.Мирзаевга, қурилиш бўйича ўринбосари Ж.Иброҳимовга, ҳамда туман ҳокими мутасаддиларига ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.

Мирзаобод тумани ҳокимилиги Матбуот хизмати

Report Page