Қидирувдаги Мирзаободлик ота "Юлдуз"дан топилди ва унга 15 сутка маъмурий қамок жазоси тайинланди.

Қидирувдаги Мирзаободлик ота "Юлдуз"дан топилди ва унга 15 сутка маъмурий қамок жазоси тайинланди.

@Sirdaryo
Фото: Google Images

Мажбурий ижро бюроси Мирзаобод туман бўлими томонидан қидирув эълон қилинган Шерзод Гаипназаров вояга етмаган фарзанди таъминоти учун алимент тўлашдан бўйин товлаб яшириниб юрганди. Кап-катта одамнинг қаерга "йўқолгани"дан яқинлари "бехабар". Қидирув эълон қилинганидан сўнг ниҳоят, "йўқолиб қолган" ота топилди. Шерзод узоққа эмас, қўшни Гулистон туманидаги "Юлдуз" маҳалласига қочиб кетган экан. МИБнинг қидирув шўъбаси инспекторлари уни ўша ердан топишди.

Фуқаролик ишлари бўйича Гулистон туманлараро судининг қарздор Ш.Гаипназаровдан ундирувчи А.Каримбердиева фойдасига вояга етмаган фарзанди моддий таъминоти учун алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати ижрога қаратилди. Ота эса алимент тўламасдан келганли боис қарздорлиги 16.636.256  сўмни ташкил этди. У эса бепарво яшириниб юрди.

Мирзаобод туман маъмурий судининг "Боғистон" маҳалла фуқаролар йиғини биносида бўлиб ўтган сайёр суд мажлисида "қочоқ" отага нисбатан суд қарори ўқилди. Ш.Гаипназаровга Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 474-моддасига асосан 15 сутка маьмурий қамок жазоси тайинланди.

Агарда у алимент тўлашдан бўйин товлашда давом этса: - қарздор алимент қарзи икки ойдан ортиқ муддат мобайнида тўланмаган тақдирда дастлаб маъмурий жавобгарликка - ўн беш сутка муддатга маъмурий қамоқ ёки энг кам иш ҳакининг йигирма баравари миқдоридаги жарима қўлланилиши, маъмурий жазо қўлланилганидан кейин алимент қарзини икки ой давомида такроран тўламаган тақдирда жиноий жавобгарликка икки йилгача аҳлоқ тузатиш ишлари ёки бир йилгача озодликдан махрум қилишга тортилиши қонунда қатъий белгилаб қўйилган.

Мирзиёд Аҳмаджонов,
Мажбурий ижро бюроси Мирзаобод туман бўлим бошлиғи ўринбосари.

Report Page