Италияда ўтказилган халқаро "Регата" мусобақасида сирдарёлик спортчилар кумуш медал соҳиби бўлишди

Италияда ўтказилган халқаро "Регата" мусобақасида сирдарёлик спортчилар кумуш медал соҳиби бўлишди

@SirdaryoUZB
«Токио — 2020»

Спортнинг академик эшкак эшиш тури бўйича Италиянинг Вареза шаҳрида ўтказилган Халқаро Регата мусобақасида Сирдарё вилояти спортчилари Қўчқоров Отабек ҳамда Бўрибойева Ферузалар (спортчилар Сайхунобод туманидан) икки кишилик эшкак эшиш (микс) йўналишида 8.45.39 вақт кўрсаткичи билан кумуш медал соҳиблари бўлишди.

Мазкур нуфузли спорт мусобақасида 30 дан ортиқ давлатдан келган спортчилар Токио Олимпиядаси йўланмаси учун ҳам беллашишди. Ушбу мусобақа рейтинг натижалари шу ой якунида эълон қилинади. 

Академик эшкак эшиш бўйича вилоятимиз терма жамоаси мураббийлари Ф.Хамрақулов, Б.Атамуродовларнинг маълумот беришларича спортчиларимиз Қўчқоров Отабек ҳамда Бўрибоева Ферузаларни Токио Олимпиядасига йўлланмани қўлга киритиш эҳтимоли юқори.

Мазкур мусобақа бўйича якуний ҳулоса жорий йилнинг 26 июнь санасига қадар Халқаро Олимпия қўмитаси томонидан Ўзбекистон миллий олимпия қўмитасига тақдим этилади.

Report Page