Қозоғистон соғлиқни сақлаш вазирида коронавирус аниқлангач мамлакат Бош вазири ўзини изоляцияга олди

Қозоғистон соғлиқни сақлаш вазирида коронавирус аниқлангач мамлакат Бош вазири ўзини изоляцияга олди

@Sirdaryo
Фото: "Халқ Сўзи Online"

Қозоғистон Бош вазири Асқар Мамин мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Елжан Биртановда коронавирус аниқлангач ўзини изоляцияга олган. Бу ҳақда ҳукумат раҳбари матбуот хизмати раҳбари Зарина Нурланова маълум қилди, дейилади "Халқ Сўзи Online" хабарида.

Олдинроқ Биртанов ўзининг "Facebook"даги саҳифасида "COVID-19"ни юқтириб олгани ҳақида хабар қолдирган эди. Вазир қаттиқ санитария чораларига риоя қилганини таъкидлаган ҳолда хавф ҳар доим борлигини айтиб ўтган.

"Бу, айниқса, масофадан ишлаш имкониятига эга бўлмаган учун", - дея қайд этган у.

"12 июнь куни Бош вазир Жамбил вилоятига ташриф буюрган ва унга соғлиқни сақлаш вазири Елжан Биртанов ҳамроҳлик қилди. Асқар Мамин коронавирусга тест топширган ва у салбий натижа кўрсат", - дея ёзади Нурланова.

Унинг сўзларига кўра, сафар давомида соғлиқни сақлаш вазири ниқобда бўлган.

"Ҳукумат раҳбари ўзини изоляцияга олганига қарамай вазифасини бажаришда давом этмоқда", - дейди матбуот котиби.

14 июнь ҳолатига кўра, Қозоғистонда 14 496 коронавирус инфекцияси қайд этилган, касалликни юқтириб олганлардан 73 нафари ҳаётдан кўз юмган.

Report Page