ИЛҒОР МЕХАНИЗАТОРЛАРГА АДЛИЯ СОВҒАЛАРИ
@SirdaryoИлгари хабар берганимиздек, шу кунларда вилоятимиз далаларида ғалла ўрим-йиғими қизғин давом этмоқда. Вилоят ташкилотлари ушбу марду-майдонда иштирок этаётган механизатор ва ишчиларни рағбатлантириб бормоқдалар.
Вилоят адлия бошқармаси ҳам далаларда фидокорона меҳнат қилаётган илғор комбайнчиларни совғалар билан сийламоқда.
Бу галги учрашув Сирдарё туманидаги Малик СИУ далаларида бўлди.
- Адлия бошқармаси раҳбариятининг эътиборидан кўнглимиз тоғдек кўтарилди. Меҳнатимизни қадрлаган барчага минг раҳмат, эл дастурхони безаги бўладиган ғалланинг бир бошоғини ҳам нес-нобуд қилмасдан йиғиб-териб оламиз, - дейди Темур Рўзиқулов.
Сирдарё вилоят Адлия бошқармаси