Сирдарё вилоятида Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси иш бошлади
Sirdaryo XabarlariБугун адлия вазири Русланбек Давлетов бошчилигида вилоятга ташриф буюрган республика Ишчи гуруҳи Гулистон шаҳридаги “Ёшлар маркази”да тадбиркорлар билан ўтказган учрашувда янги тайинланган Сирдарё вилояти Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси мудири Умид Расулов тадбиркорлик субъектларига таништирилди.
Янги қабулхона Гулистон шаҳар ҳокимлигининг 1-қаватида жойлашган бўлиб, унда тўлақонли фаолият юритиш учун барча шароит мавжуд.
Қабулхонага ташриф буюрган адлия вазири ўринбосари Акбар Тошқулов ҳамда вилоят адлия бошқармаси бошлиғи Жамшидхон Нуритдиновлар қабулхона мудири Умид Расуловга келгусидаги фаолиятни самарали амалга ошириш бўйича тавсиялар бердилар.
Бу ерга ташриф буюрган илк тадбиркор Собир ака Маҳмудов ҳунармандчилик корхонаси очиш учун имтиёзли кредит сўраб мурожаат қилди.
- Илк мурожаатчимизни адлия вазири ўринбосари Акбар ака Тошқулов қабулхона мудири Умид Расулов билан бирга қабул қилишди, унинг аризасини қабул қилдик, ўрганиб чиқиб ҳал этиш мақсадида АТ “Халқбанк”нинг Гулистон туман филиалига йўллаяпмиз. Албатта, ушбу мурожаат ижобий ҳал этилишини ва яна бир ҳунармандчилик корхонаси очилишини қўллаб-қувватлаймиз, -дейди қабулхона ходими Бобур Ҳамроқулов.
Сирдарё вилоят адлия бошқармаси