Куни кеча тахминан кеч соат 17:00 лар атрофида Янгиер шаҳридан оқиб ўтувчи каналда 5 ёшли бола чўкиб кетган. Қутқарувчилар ҳамон болани қидиришмоқда...

Куни кеча тахминан кеч соат 17:00 лар атрофида Янгиер шаҳридан оқиб ўтувчи каналда 5 ёшли бола чўкиб кетган. Қутқарувчилар ҳамон болани қидиришмоқда...

@Sirdaryo
Фото: Sirdaryo Xabarlari

“Янгиер шаҳридаги канал бўйида мактаб ёшидаги қаровсиз ўйинқароқ 3 нафар болалар чўмилиш мақсадида каналга тушишади. Уларга эргашган 5 ёшли бола ҳам каналга чўмилиш мақсадида тушади ва чўкиб кетади”, - дея тафсилотлар ҳақида хабар бермоқда биз билан суҳбатда Янгиер шаҳридаги маҳаллий аҳоли вакилларидан бири.

“Ҳодиса 6 июнь куни тахминан соат 17-00 лар атрофида содир бўлган. Айни вақтда қутқарувчилар, маҳаллий ҳокимлик ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идора вакиллари ҳам шу ерда, ҳамон болани қидиришмоқда”, - дейди яна бошқа бир ҳодиса тафсилотлари ҳақида хабардор бўлганлардан бири.

Тафсилотларга ойдинлик киритиш мақсадида шаҳар ҳуқуқни муҳофаза қилиш вакиллари билан ҳам суҳбатда бўлдик. Улар ҳам ҳодисани тасдиқлашди. Шунингдек, расмийларнинг аниқлик киритишича боланинг чўкиб кетишига уларнинг қаровсиз қолдирилганини асосий сабаблардан бири сифатида кўрсатиш мумкин.

Тафсилотларни биз билан кузатинг...

Report Page