Гулистон тумани пиллакорлари вилоятда биринчи бўлиб, давлатга 87 тоннадан ортиқ сифатли пилла хом ашёсини топшириб, амалдаги режани 100,5 фоизга бажаришди (зафарнома)

Гулистон тумани пиллакорлари вилоятда биринчи бўлиб, давлатга 87 тоннадан ортиқ сифатли пилла хом ашёсини топшириб, амалдаги режани 100,5 фоизга бажаришди (зафарнома)

@Sirdaryo
Фото: Гулистон тумани ҳокимлиги

Бу ҳақда Гулистон тумани ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Хабарга кўра, Гулистон тумани пиллакорлари 2020 йил 31 май кунга туманнинг омилкор пиллакорлари томонидан “Пилла-даромад манбаи” деган иборага амал қилиниб, 87 тоннадан ортиқ сифатли пилла хом ашёси топширилиб, амалдаги режа 100,5 фоизга бажарилди.  

"Эришилган ғалабанинг асосий сабаби Муҳтарам Президентимиз томонидан пиллакорлар учун яратилаётган шарт-шароитларнинг натижаси деб ҳисоблаймиз.

Мавсум давомида 1120 та хонадонда ипак қурти парваришланди, 952 нафар фаол аёллар мавсумий меҳнат билан банд бўлиб, 1 (бир) йиллик меҳнат стажига ҳамда туман Бандликка кўмаклашиш маркази томонидан ижтимоий мухтож оилаларга моддий ёрдам сифатида қўшимча ҳар бир қутисига 700 минг сўмдан иш хақи тўланмоқда.

“Кумуш тола” хирмонини яратишда Ўзбекистон СИУдаги “Орол неъматлари”, Дўстлик СИУдаги “Лобар орзуси”, Боёвут СИУдаги “Абдуназар ота тухфаси” фермер хўжаликлари пиллакорларининг хизматлари эътиборга лойиқдир.

Шунингдек, тумандаги Янги Хаёт, Пахтаобод, Саховат, Нурли йўл,  Боёвут, Боғишамол, Ўзбекистон сув истеъмолчилари уюшмалари фермерлари алоҳида ўрнак кўрсатиб биринчилардан бўлиб шартнома режаларини ортиғи билан бажардилар.       

Мавсум давомида пилла боқувчиларга 50 тонна ун, 4,2 тонна ўсимлик ёғи ва 1 милярд, 210 млн сўм иш ҳақи ўз вақтида нақд пулларда берилди", - дейилади мазкур хабарда.  

Шунингдек, Гулистон тумани ҳокими томонидан вилоят ҳокими номига зафарнома йўлланган.

"Ҳурматли Ғофуржон Ғаниевич!

Хали пиллакорларимиз томонидан пилла хом ашёси топшириш ишлари давом этмоқда. Мавсум якунига қадар қўшимча равишда 1,2 тоннага яқин пилла топшириш имкониятимиз борлигини катта қувонч билан маълум қиламан.

Шу билан бирга Гулистон туманининг юзи ёруғ бўлиши учун ғалла ўрим-йиғимига пухта тайёргарлик кўриш ва ғўза парваришидаги барча агротехник тадбирларни ўз муддатида ва сифатли ўтказиб, Муҳтарам Президентимиз ва шахсан Сизга берган ваъдаларни ижроси таъминланади", - дейилади туман ҳокими Ш.Гафуровнинг вилоят ҳокими Ғ.Мирзаев номига йўллаган зафарномасида.

Report Page