Вилоят делегацияси Россиядаги етакчи ун ишлаб чиқарувчи агросаноат мажмуаси фаолиятини ўрганди
@SirdaryoUzҒофуржон Мирзаев раҳбарлигидаги вилоят делегацияси Россияга ташрифи давомида Олтой ўлкасидаги “Алейскзернопродукт” йирик агросаноат мажмуаси фаолияти ўрганилди.
Донни қайта ишлашдан то маҳсулот ишлаб чиқариш ва қадоқлашгача бўлган тўлиқ технологик циклга эга бўлган мазкур мажмуа 1932 йилда ташкил этилган.
Бу ерда кун давомида “Алейка” бренди остида 750 тонна ун, 1000 тонна ем, 40 тонна еғ, 48 тонна макарон махсулотлари, 45 тонна ёрма маҳсулотлар (гречка, перловка, сули ёрмаси), 130 тонна витамин, минераллар ва бошқа озуқавий қўшимчалар, шунингдек, йилига 12 миллион дона қоп ишлаб чиқарилади.
Вилоятимиз вакилларига корхонанинг экспорт салоҳиятини кенгайтириш, махсулотларнинг рақобатбардошлигини оширишда фойдаланилаётган самарали механизмлар ҳақида атрофлича маълумот берилди. Шунингдек, келгусида ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш масаласи муҳокама этилди.
Корхона директори А.Старовойтова замонавий технологиялар, юқори сифат, маҳсулотларнинг кенг ассортименти, энг яхши нархлар ва профессионал жамоа корхонани Россиядаги етакчи ун ишлаб чиқарувчилардан бирига айлантираганини таъкидлади.
Сирдарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати