Сирдарёдан махсус репортаж: Халқ артистлари халқ хизматига келди…

Сирдарёдан махсус репортаж: Халқ артистлари халқ хизматига келди…

@Sirdaryo
Фото: Тошкент ҳарбий округи

Бугун кўнгилларни обод қиламан деган ҳар кимнинг йўли Сирдарё вилоятига туташиши аниқ. Техноген офат чин маънода бутун миллатни оёққа турғизди, бир тан-у бир жон бўлишга ундади. Ҳозирда аксар тошқин оқибатлари бартараф этилиб, аҳоли учун янги уй-жойлар қурилиши бошланиб кетган бўлса-да, меҳрибон халқ ҳамон сирдарёликлар билан бирга.

Фото: Тошкент ҳарбий округи

Тошкент ҳарбий округи тасарруфидаги Ангрен гарнизони ҳарбий хизматчилари юртимизнинг машҳур санъаткорлари ҳамроҳлигида Сирдарёга йўл олишди. Асосий мақсад, аҳоли кўнглини кўтариш, уларнинг дилларига шодлик ва қувонч улашиш.

Фото: Тошкент ҳарбий округи
Фото: Тошкент ҳарбий округи
Фото: Тошкент ҳарбий округи
Фото: Тошкент ҳарбий округи
Фото: Тошкент ҳарбий округи
Фото: Тошкент ҳарбий округи
Фото: Тошкент ҳарбий округи

Ўзбекистон халқ артистлари, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар, маданият ходимлари, шоир ва театр актёрлари билан кечган самимий суҳбатлар барчага бирдек манзур бўлди. Бу кун сирдарёликлар хотирасида узоқ вақт мухрланиб қоладиган бўлди.

Тошкент ҳарбий округи Матбуот хизмати