ТОЖИКИСТОНЛИК МЕҲМОНЛАР ТАШРИФИ

ТОЖИКИСТОНЛИК МЕҲМОНЛАР ТАШРИФИ

@hokimiyatpress

Жорий йил 20 май куни Тожикистон Республикасидан бир гуруҳ меҳмонлар вилоятимизга ташриф буюришди. Делегация аъзоларини Сирдарё вилояти хокими Ғ.Мирзаев, вилоят прокурори Р.Машарипов, Давлат божхонаси қўмитаси вилоят бошқармаси бошлиғи Ш.Хайруллаев, Гулистон шаҳар хокими Т.Дадабаев юксак эҳтиром билан қизғин кутиб олдилар.

Шу куни Тожикистон Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги фавқулодда ва мухтор элчиси Имомий Содик Ашурбойзода, Тожикистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар ва фуқаролар мудофааси Давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари генерал-лейтенант Рустам Шоҳиён, Суғд вилояти раиси ўринбосари Анвар Яъкубий, “Сўғд моддий захира” ДУК директори Баҳодир Шарипов, элчихона консули Фирдавс Мусоевлар ташриф буюришди.

Қардошларимиз Сардоба сув омборида рўй берган тошқин туфайли талофат ҳудудларда тиклаш ва бунёдкорлик ишларига мадад бериш мақсадида поезднинг 45 та вагонида 3 минг тонна цемент, 1 та вагонда 61 тонна 220 килограмм  мих , 1 та вагонда 67 тонна бўёқ, 4 та вагонда 10 минг дона шифер келтириб, қадимий дўстлик ришталари мустақакам эканлигини исботладилар.

Меҳмонлар учрашув пайтида ўзбек ва тожик миллатларининг ўзаро дўстлиги кўп асрлардан буён давом этиб келаётганлигини, Тожикистонда талофат рўй берганида ўзбек халқи биринчилардан бўлиб ёрдам қўлини чўзиб, қўллаб-қувватлашини эътироф этишди.

Сирдарё вилояти ҳокими ўз сўзида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг ўзаро муносабатлари ҳавас қиларли даражада эканлигини ифтихор билан эътироф этишди. Тожикистонликлар икки тилли бир халқнинг қадрдонлиги Абдураҳмон Жомий ва Алишер Навоийнинг бир-бирига яқин, устоз ва шогирд бўлганликларини, мамлакатлар ўртасидаги дўстлик келгусида янада мустаҳкам бўлишини таъкидлашди.

Мезбонлар меҳмонларга дўстона ташриф ва катта мадад учун миннатдорчилик билдиришди. 

Сирдарё вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати

Report Page