Сирдарё туман Халқ қабулхонасида 30 йилдан буён кўришмаган ака-укалар дийдорлашди...

Сирдарё туман Халқ қабулхонасида 30 йилдан буён кўришмаган ака-укалар дийдорлашди...

Sirdaryo Xabarlari
Фото: Асқарали Ғайратов / Telegram

Жорий йилнинг 15 май куни фуқаро ўзини Алиев Солижон Азимович деб таништириб, қариндош уруғларини 30 йилдан бери кўрмаганлиги, шу боис Сирдарё туман Халқ қабулхонасига Андижон вилояти Қўрғонтепа туманида яқин қариндошларини топиб беришни илтимос қилиб мурожаат қилиб келган.

Фото: Асқарали Ғайратов / Telegram

У билан ўтказилган суҳбат давомида унинг ёнида хеч қандай шахсини тасдиқловчи хужжати йўқлиги, мавжуд хужжатлари хаммаси йўқолганлигини билдирди.

Фото: Асқарали Ғайратов / Telegram

Ушбу фуқаро муқум турар жойга эга бўлмасдан туриб, Сирдарё туманида кўча куйда дуч келган жойда ётиб юриб, кундалик турмуши учун кўчаларда елим сув идишларини йиғиб топшириб юрган.

Фото: Асқарали Ғайратов / Telegram
Фото: Асқарали Ғайратов / Telegram
Фото: Асқарали Ғайратов / Telegram

Шундан сўнг Сирдарё туман Халқ қабулхонаси орқали Андижон вилояти, Қўрғонтепа тумани Халқ қабулхонасига мурожаат қилиниб, уларнинг ёрдамида фуқаро С.Алиевнинг яқин қариндошлари топиб берилди.

Фото: Асқарали Ғайратов / Telegram

Жорий йилнинг 18 май куни фуқаро С.Алиевни Андижон вилояти, Қўрғонтепа тумани Озод МФЙда яшовчи унинг акаси Алиев Содиқжон ва укаси Алиев Ойбекжонга Сирдарё туман Халқ қабулхонаси биносида юзлаштириб, уларнинг қарамоғига топширилди.

Асқарали Ғайратов,
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Сирдарё тумани Халқ қабулхонаси мутахассиси

Report Page