Фонд раҳбари ўзини ДХХ ходими деб таништирганми?

Фонд раҳбари ўзини ДХХ ходими деб таништирганми?

Sirdaryo Xabarlari
Фото: Дарё

Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди директори Саид-Абдулазиз Юсупов 10 май куни Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан қўлга олинди, дея хабар тарқатяпти «Қўшни маҳалла» канали. Айтишларича, у ўзини ДХХ ходими сифатида таништириб, одамлардан катта миқдорда пул олганликда гумон қилинмоқда.

Таъкидлаш жоиз, 10 май оқшомида «Кун.уз» нашрида ўзини ДХХ ходими деб таништириб, одамлардан жуда кўп миқдорда пул ундирганликда гумон қилинаётган фуқаро С.Юсупов (1982 йилда туғилган) ушлангани ҳақида хабар пайдо бўлди. Унга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган ва 10 май куни у қўлга олинган. Иш тергови — ДХХ Тергов бошқармаси қўлида.

Маълумот учун, Саид-Абдулазиз Юсупов ОАВлардаги бир қатор мақолалари ва видеочиқишлари билан танилган эди. Хусусан, унинг учта ФФФ назарияси ҳақидаги чиқиши айниқса шов-шувларга сабаб бўлганди", дейилади "Дарё" хабарида.

Report Page