Қирғизистон ҳукумати Сардоба сув омбори қисман ўпирилиши натижасида зарар кўрган аҳолига инсонпарварлик ёрдами юборди
@Sirdaryo
Инсонпарварлик ёрдами ортилган поезд Қирғизистон Республикасининг Ўзбекистондаги элчиси И.Жунусов ва Қирғизистон Фавқулодда вазиятлар бўйича вазирлигининг вакили кузатуви остида Янгиер шаҳрининг “Yangi-Yangiyer” темирйўл станциясига етиб келди.


Бу ерда делегацияни вилоят ҳокими Ғ.Мирзаев бошчилигидаги масъуллар кутиб олдилар.



Мазкур инсонпарварлик ёрдамида 1000 тонна цемент, 100 тонна гуруч ва 10 тонна ўсимлик ёғи ўрин олган.
Янгиер шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати