Янгиерда Тошкент кимё-технология институти филиали ташкил этилади

Янгиерда Тошкент кимё-технология институти филиали ташкил этилади

Sirdaryo Xabarlari
Фото: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

Нормaтив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент кимё-технология институтининг Янгиер филиалини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди.

Ҳужжат билан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, «Ўзкимёсаноат» АЖ, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ва Сирдарё вилояти ҳокимлигининг Янгиер шаҳрида ТКТИнинг Янгиер филиалини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилиши мумкин.

Қарор лойиҳасида филиалнинг асосий вазифалари этиб кимёвий технологияларнинг тегишли йўналишлари бўйича малакали кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, корхоналарнинг муаммоларини ечишга қаратилган инновацион тадқиқотларни фаол ривожлантириш ва бошқалар белгиланган.

Лойиҳага кўра, Тошкент кимё-технология институти Янгиер филиалига 2019/2020-ўқув йилида бакалавриат таълим йўналишлари учун 175 та қабул квотаси ажратилади.

Ҳужжатда 2019/2020-ўқув йилидан бошлаб филиал учун республиканинг етакчи олий таълим муассасаларида тегишли магистратура мутахассисликлари бўйича мақсадли қабул квоталари ажратилиши кўзда тутилган.

Шунингдек, филиални юқори малакали, илмий ва илмий педагогик кадрлар билан таъминлаш мақсадида таянч докторантурага филиал учун 2020 йилдан бошлаб белгиланган тартибда квоталар ажратилишини таъминлаш белгиланган.

Report Page