Сардоба сув омбори ҳудудидан эвакуация қилинган аҳоли Сирдарё туманига қабул қилинмоқда.
@SirdaryoБугун 1 май куни соат 05:55 да Сирдарё вилоятида жойлашган “Сардоба” сув омбори дамбасининг 6 пикет деворида сув чиқиши юзага келган эди.
Мазкур вазият оқибатларини бартараф этиш, эвакуация тадбирларини амалага оширилди. Вилоятимизнинг барча туману-шаҳарларида бўлгани каби Сирдарё туманида ҳам эвакуация қилинган аҳолини кутиб олиш учун зарурий чоралар кўрилди.
Айни дамда тумандаги Дехқонобод, Бахмал, Тинчлик, Хазина, Ишонч, Тадбиркор, Орзу, Аҳиллик, Туркистон МФЙларида истиқомат қилувчи фуқароларимиз,олийжаноб ва мехмондўстлик билан 1400 дан зиёд эвакуация қилинган аҳолига ўз уйларидан бошпана ажратишмоқда.
Бундан ташқари тумандаги 525 ҳарбий қисмда 500 ўринли, Бахт шаҳар енгил-саноaт коллежи биносида 200 ўринли ётоқ жойлари тайёрланиб эвакуация қилинаётган аҳолини жойлаш режалаштирилган.
Вазият тўлиқ назоратга олинган, саросимага тушишга асос йўқ.
Эвакуация ишлари давмоқ этмоқда...
Сирдарё туман ҳокимлиги Матбуот хизмати