Ғофуржон Мирзаев Корея-Ўзбекистон бизнес ассоциацияси вакиллари билан учрашди

Ғофуржон Мирзаев Корея-Ўзбекистон бизнес ассоциацияси вакиллари билан учрашди

@SirdaryoUZB
Фото: Вилоят ҳокимлиги

Вилоят раҳбари Ғофуржон Мирзаев вилоят ҳокимлиги "Қабуллар уйи"да Жанубий Корея - Ўзбекистон бизнес ассоциацияси (КУБА) раисининг биринчи ўринбосари Ким Чанг Кеон бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Делегация таркибида Жанубий Корея - Ўзбекистон бизнес ассоциациясининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Юн Джун Сок ҳамда «NURI Corporation» корпорацияси президенти Ванг Жун Хо ўрин олган.

Фото: Вилоят ҳокимлиги

Музокаралар давомида устувор йўналишларда икки томонлама ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш ҳамда янги экологик тоза қадоқлаш маҳслулотлари ишлаб чиқариш соҳасидаги лойиҳаларни ўрганиш ва уларнинг истиқболлари муҳокама қилинди.

Ўзбекистон ва Жанубий Корея, гарчи бир-бирларидан узоқда жойлашган бўлса-да, бу икки давлат ўртасида узоқ йиллик дўстлик ва манфаатли ҳамкорлик ришталари ўзаро боғлаб туради.

Фото: Вилоят ҳокимлиги

Кейинги вақтда ҳудудлараро алоқалар мустаҳкамланиб, жанубий кореялик сармоядорлар билан биргаликда кўплаб лойиҳалар рўёбга чиқарилмоқда. Хусусан, Сирдарё вилоятида бугунги кунда мазкур давлат билан саноат, таълим, қишлоқ хўжалиги каби соҳаларда алоқалар йўлга қўйилди. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, Жанубий Кореялик йирик компания ва тадбиркорларнинг вилоят инвестицион салоҳиятига қизиқиши кучли.

Фото: Вилоят ҳокимлиги

Пандемик шароитда ҳам икки томонлама манфаатли ҳамкорлик алоқалари тўхтаб қолгани йўқ. Онлайн мулоқотлар доимий ташкил этилиб, биргаликдаги истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш тадбирлари кўрилмоқда. Сирдарё вилоятида Жанубий Корея давлати билан ҳамкорликда 5 та корхона ўз фаолиятини юритиб келмоқда.

Мазкур корхоналар томонидан пахтачилик ва тўқимачиликга ихтисослашган агросаноат мажмуаси, замонавий корея технологиялари асосидаги иссиқхоналар, парфюмерия маҳсулотлари, сабзавотлар етиштириш, транспорт мойи улгуржи савдоси каби фаолият турлари йўлга қўйилган.

Фото: Вилоят ҳокимлиги

2020 йилда Сирдарё вилоятининг Корея Республикаси билан ўзаро ташқи савдо айланмаси 9 млн долларга етказилиб, шундан экспорт 2 млн доллар (20%), импорт 7 млн доллар (80%)ни ташкил этганини қайд этиш лозим. Экспорт қилинган товар ва хизматларнинг асосий қисми мева–савбзавот, дуккакли ўсимлик маҳсулотлари ҳиссасига тўғри келса, иссиқхона метал конструкциялари, автоэхтиёт қисмлар, кимёвий моддалар, махсус техникалар импортда асосий ўринда туради.

Фото: Вилоят ҳокимлиги

Учрашув аввалида меҳмонларга Президентимиз Шавкат Мирзиёев эътиборлари билан вилоятда транспорт ва муҳандислик инфратузилмасини модернизация қилиш, ёқилғи-энергетика тармоғини ривожлантириш, саноат ва тадбиркорликни жадал қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди. 

Фото: Вилоят ҳокимлиги

Вилоят ҳокими Ғофуржон Мирзаев вилоятда истиқомат қилаётган барча миллат ва элат вакиллари қатори корейс миллатига мансуб аҳолининг ҳам ўз миллий анъана ва қадриятларини асраб-авайлаши, бойитиши ҳамда келгуси авлодларга етказиши учун кенг имкониятлар яратилганини алоҳида таъкидлади.

Мулоқот чоғида бизнес вакилларининг ўзаро ташрифларини ташкил этиш, кичик бизнес соҳасига инвестициялар жалб этиш, тадбиркорларнинг тўғридан-тўғри алоқаларини йўлга қўйиш масалаларида ҳам сўз борди. 

Фото: Вилоят ҳокимлиги

- Мен Ўзбекистоннинг турли вилоятларида бўлганман. Уларнинг орасида Сирдарё - республиканинг ниҳоятда қулай қисмида жойлашганлиги, қулай транспорт тизимига эгалиги ва инфратузилма объектларига бой эканлиги билан ажралиб туради, -дейди Жанубий Корея - Ўзбекистон бизнес ассоциацияси раисининг биринчи ўринбосари Ким Чанг Кеон. – Кореянинг ривожланган бирор бир вилояти билан Сирдарёни доимий боғлаб қўйиш бўйича таклифлар тайёрлаябмиз. Бу орқали кореялик ва сирдарёлик тадбиркорлар ўртасида тўғридан–тўғри алоқалар ўрнатиш, ҳамкорликда лойиҳаларни амалга ошириш имконияти кенгаяди.

Фото: Вилоят ҳокимлиги

Бугунги кунда жахондаги долзарб муаммолардан бири бу бир марталик полипропилен қадоқлаш воситаларининг атроф муҳитга зарари юқорилиги ва ушбу маҳсулотлар зарарсизлантириш кўп вақт талаб этилиши барчамизга маълум. Бундай муаммолар ўз-ўзидан янги замонавий ечим топишга ундайди.

Буни инобатга олган ҳолда, ўзаро ҳамкорлик доирасида, Сирдарё вилояти ҳудудида экологик тоза қадоқларни (упаковкалар) ишлаб чикариш лойихаси орқали атроф-муҳитга зарарини сезиларли равишда камаятириш бўйича дастлабки келишувга эришилди.

Report Page