Вилоят прокуратурасининг ташаббуси билан “Эзгулик карвони” ташкил этилди (фото)

Вилоят прокуратурасининг ташаббуси билан “Эзгулик карвони” ташкил этилди (фото)

@Sirdaryo
Фото: Сирдарё вилоят прокуратураси

Бугунги кунда юртимизда коронавирус инфекцияси тарқалишини олдини олиш мақсадида бир қатор ижтимоий соҳа объектлари, хусусан умумтаълим мактаблари фаолияти тўхтатилган. Ўқувчилар эса ўз уйларида таълим олишни давом эттирмоқдалар.

Фото: Сирдарё вилоят прокуратураси

Ўқувчиларнинг билим олишларига бўлган иштиёқини янада ошириш, уларни карантин вақтида бўш вақтларини мазмунали ўтказишлари ва кам таъминланган оилаларнинг фарзандларини ижтимоий қўллаб қувватлаш мақсадида 2-сектор раҳбарлари томонидан ҳам бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Фото: Сирдарё вилоят прокуратураси
Фото: Сирдарё вилоят прокуратураси

Бунга мисол тариқасида, вилоят прокуратурасининг ташаббуси билан жорий йилнинг 16 апрель куни “Эзгулик карвони” ташкил этилди. Ушбу карвон орқали вилоятдаги 2-сектор ҳудудида жойлашган ва прокурорлар оталиғида бўлганмактаблардаги 1-синфдан 5-синфгача бўлган 5.818 нафар ҳамда уйда таълим олувчи 96 нафар ўқувчиларга карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда 7 турдаги 184,0 млн. сўмлик озиқ овқат маҳсулотлари етказиб берилди.

Фото: Сирдарё вилоят прокуратураси

Шу билан бирга, шу куни вилоят прокуратураси ташаббуси билан 11 нафар прокуратура органлари фахрийларига 10 турдаги озиқ овқат махсулотлари улашилди.

Сирдарё вилоят прокуратураси