Мирзаободда Аҳмад ал-Фарғоний номидаги физика фанига ихтисослаштирилган таянч мактаби фаолият бошлади

Мирзаободда Аҳмад ал-Фарғоний номидаги физика фанига ихтисослаштирилган таянч мактаби фаолият бошлади

@SirdaryoUZB
Фото: Вилоят ҳокимлиги

Давлатимиз раҳбари президентлик фаолиятининг дастлабки кунларидан бошлаб юртимизда инновацион ва креатив фикрлайдиган замонавий кадрлар тайёрлаш, ёшларни ватанпарварлик руҳида, юксак маънавият эгалари этиб тарбиялаш, шу мақсадда таълим тизимини такомиллаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратиб келмоқда.

Фото: Вилоят ҳокимлиги

Президентимиз мактаб таълими тизимини ислоҳ қилиш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар, бу борада олдимизда турган долзарб вазифалар ҳақида фикр юритар экан, улуғ маърифатпарвар бобомиз Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг “Дунё иморатлари ичида энг улуғи мактабдир” деган фикрини алоҳида таъкидлагани ҳам бежиз эмас.

Фото: Вилоят ҳокимлиги
Фото: Вилоят ҳокимлиги

Бугун Мирзаобод туманида "Янги Ўзбекистон" нинг устуни сифатида қаралаётган зиё масканларидан бири Аҳмад ал-Фарғоний номидаги физика фанига ихтисослаштирилган таянч мактабининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Фото: Вилоят ҳокимлиги

Тантанали очилиш маросимида вилоят ҳокими Ғофужон Мирзаев, Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов, вилоят, туман сектор раҳбарлари, маҳалла фаоллари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.

Фото: Вилоят ҳокимлиги

Таянч мактаби қурилиши ўтган йилнинг август ойида бошланиб, қисқа муддатларда “Қишлоқ қурилиш инвест” МЧЖнинг ҳомийлик маблағлари ҳисобидан қуриб битказилди.

Фото: Вилоят ҳокимлиги

Тадбирни вилоят ҳокими Ғофуржон Мирзаев кириш сўзи билан очди.

- Мазкур зиё маскани мирзаободликларнинг талаб ва истакларидан келиб чиққан ҳолда физика фанига ихтисослаштирилди. Таянч мактабининг барпо этилиши ва замонавий жиҳозланиши баркамол авлодга кўрсатилаётган доимий ғамхўрлик ифодасидир. Таълим муассасаси нафақат замонавий қиёфага, балки мустаҳкам моддий-техника базасига эга бўлди, — деди вилоят ҳокими Ғофуржон Мирзаев.

Фото: Вилоят ҳокимлиги

"Бугунги кунгача Сардоба сув тошқинидан жабр кўрган Сардоба, Оқолтин ва Мирзаобод туманларидаги 15 та мактаблар ва 2 та мактаб филиаллари замонавий талаблар асосида таъмирлаб, фойдаланишга топширилди. Ўқувчиларга муносиб шароитлар яратилиши натижасида мингдан зиёд қўшимча ўқувчи ўрни яратилди. Янги барпо этилган ва мукаммал таъмирланган мактабларимиз бугунги замон талабига мос равишда жиҳозланди ва ўқув қуроллари билан таъминланди. Ушбу таълим муассасаларига Республикамизнинг турли ҳудудларидан қарийб 40 га яқин олий ва биринчи тоифали малакали педагоглар жалб қилинди ва уларга муносиб иш шароитлари яратиб берилди", - дея қайд этди вилоят раҳбари ўз нутқида.

Фото: Вилоят ҳокимлиги

Аҳмад ал-Фарғоний номидаги таянч мактаби тўрт қаватли қилиб қурилган бўлиб, 330 ўринга мўлжалланган. Бўлажак физиклар мактабида 23 та ўқув хонаси, 4 та хорижий тиллар, ахборот технологиялари хонаси, кимё, биология, физика лаборатория хоналари, 1 та очиқ спорт майдони ҳамда замонавий кутубхона сифатли таълим-тарбия жараёнларини ташкил этишга хизмат қилади.

Фото: Вилоят ҳокимлиги
Фото: Вилоят ҳокимлиги

Тадбир давомида Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов бугунги кундаги таълим тизимидаги ўзгаришлар хусусида сўз юритар экан, Давлатимиз раҳбари иродаси билан бугунги кунда ҳокимлар фаолиятининг мезони сифатида пахта, ғалла, умуман қишлоқ хўжалиги соҳасидаги эришилган ютуқлар эмас, балки таълим-маориф соҳасига бўлган эътибори билан баҳоланаётганлигини таъкидлади.

Фото: Вилоят ҳокимлиги
Фото: Вилоят ҳокимлиги

Вилоятимизда 2019 йил 297 та умумтаълим мактаби фаолият юритган бўлса, 2020 йилда уларнинг сони 313 тани ташкил этди. 2021 йилга келиб мактаблар сони 315 тага етди. Сирдарёда 2020 йилда ихтисослашган таълим муассасалари сони 13 тани ташкил этган бўлса, жорий йилда яна 11 та ана шундай мактаблар фаолияти йўлга қўйилади ва вилоятда ихтисослашган таълим муассасалари сони 24 тани ташкил этади.

Фото: Вилоят ҳокимлиги

Тадбирга ташриф буюурган меҳмонлардан узоқ йиллар маориф соҳасида самарали меҳнат қилган меҳнат фахрийси Ҳамза Эшназаров сўзга чиқиб, "Мирзаободни олдинлари чўл ҳудуд деб аташарди. Бугунги Мирзаободда Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуслари билан мисли кўрилмас ўзгаришлар юз бермоқда. Мана шундай ислоҳотлар биз кексалар кўнглини фахр-ифтихорга тўлдиради. Ишонаманки, Мирзаободдан ҳам Аҳмад ал-Фарғоний издошлари етишиб чиқади", - дея таъкидлади.

Фото: Вилоят ҳокимлиги

Тадбир якунида муассаса қурилишига беғараз ҳомийлик қилган, ташаббускор "Қурилиш Инвест" МЧЖ раҳбариятига миннатдорчилик билдирилди ва зарбоп тўн кийдирилди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати

Report Page