Бугун Гулистон шаҳридаги хонадонларнинг бирида ёнғин содир бўлди

Бугун Гулистон шаҳридаги хонадонларнинг бирида ёнғин содир бўлди

@SirdaryoXabarlari
Фото: Google Images

2019 йил 22-март куни соат 06:02да Сирдарё вилояти Гулистон шаҳар Боғишамол махалласи Гулистон кўчасида жойлашган икки қаватли оилавий ётоқхонанинг 12-хонадонида яшовчи 1968 йилда туғилган, оилали, 2 нафар фарзанди бор, ГулДУда кутубхоначи бўлиб ишловчи фуқаро О.Ибрагимованинг яшаш уй ичидаги тахминан 7-8 та кўрпа-тўшак, 1 та диван, 1 та гилам ва 6 м кв пол қисми ёнган. Ёнғинга, соат 06:04 да етиб бориб, 06:06 да қуршаб олинди ва соат 06:15 да батамом ўчирилди. Ёнғин натижасида тан жароҳати олганлар йўқ. Ёнғин зарари аниқланмоқда. Ёнғиндан 25 м.кв. майдони сақлаб қолинди.

Воқеа жойига, Гулистон шахар ЁХБ 1-ХЁХҚнинг 2 та ЁЎЭ жалб этилиб, 1 та ҚД-50 дастаги узатилган. Гулистон шахар ЁХБ 1-ХЁХҚдан ёнғин содир бўлган жойгача масофа 500 м.

Жорий йилнинг шу кунига қадар вилоят ҳудудида 77 та ( 2018 йил шу кунига қадар 91та) ёнғин содир бўлган.


МАЪЛУМОТ УЧУН

Ўтказилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида мазкур уйда доимий равишда ҳеч ким яшамаслиги ва охириги маротаба яшаш уйи эгасининг қизи тахминан 10 кун олдин келиб ҳабар олиб кетганлиги аниқланган. Ёнғиннинг сабаби қасддан ўт қўйиш оқибатида содир қилинган бўлиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда.

Беҳзод Ҳамраев

Сирдарё вилояти ИИБ ЁХБ ЁН ва ПБ катта мухандиси лейтенант

Report Page