Мирзаободда зовурга тушиб кетган "HAVO" русумли камаз ичида бўлган фуқаро қутқарилди
@SirdaryoЖорий йилнинг 22 март куни соат 14-10 да Сирдарё вилояти ЙҲХБ навбатчилик қисмидан вилоят ФВБнинг 1050 қисқа рақамига, Мирзабод тумани Боғистон МФЙ Садаф кўчасидаги зовурга ўрнатилган кўприк устидан ҳаракатланаётган Қ.О бошқарувидаги "HAVO" русумли тупроқ ортилган юк автомобили зовурга ағдарилиб, йўловчиси А.С кабина ичида (сувда) қолиб кетганлиги тўғрисида хабар тушди.
Воқеа жойига ФВБ навбатчи махсус қутқарув гуруҳи чиқишиб, қутқарувчилар томонидан фуқаро А.С зовур ичидаги юк автомобили кабинасидан олиб чиқилди ва биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш учун тез тиббий ёрдам хизмати ходимларига топширилди.
Ҳозирда ушбу фуқаронинг аҳволи яхши. Қутқарувчиларга ўз миннаддорчилигини билдирди.
Вилоят ФВБ Ахборот хизмати