Уруш қатнашчиси ҳолидан хабар олинди
@SirdaryoСирдарё вилояти бўйича Миллий гвардия бошқармаси ҳамда Қўриқлаш бошқармаси томонидан "21 март — Наврўз умумхалқ байрами" муносабати билан 1941-1945 йиллар уруш қатнашчиси Гулистон шаҳар "Улуғ йўл" маҳалласи, Алпомиш кўчасида яшовчи I-гуруҳ ногирони Пирматов Бектурсун отани байрам билан табриклаш, уларга юксак эҳтиром кўрсатиш мақсадида Бектурсун отанинг хонадонига ташриф буюрилиб, ўзи ва оила аъзолари ҳолидан хабар олинди.
Ташриф давомида Бектурсун ота билан уруш йилларида бўлган қизиқарли воқеалар хақида суҳбатлар қурилди.
Сирдарё вилояти бўйича Миллий гвардия бошқармаси матбуот хизмати