Сардобалик фуқаро "ГАИ" ходимига 1.000.000 сўм таклиф қилди...

Сардобалик фуқаро "ГАИ" ходимига 1.000.000 сўм таклиф қилди...

@Sirdaryo
Фото: Google Images

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизматининг хабар беришича, жорий йилнинг 23 февраль куни Сирдарё вилояти Сардоба тумани ИИБ ЙҲХБ ЙПХ катта инспектори З.Джаббаров белгиланган тақсимот асосида Сардоба тумани ҳудудида хизмат олиб бораётган вақтида, ҳайдовчи Р.М. бошқарувидаги “Ласетти” русумли транспорт воситасини ўрнатилган тартибда тўхтатган.

Транспорт воситасининг ён олди ойналарини туси тегишли рухсатномасиз ўзгартирилганлиги инспектор томонидан аниқланган ва ўрнатилган тартибда маъмурий баённома расмийлаштирилиб, автомашина вақтинча сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган. 24 февраль куни ҳайдовчи Р.М. туман ИИБ ЙҲХБ МА инспектори Ж.Холбўтаевга транспорт воситасини жарима майдончасидан чиқариб бериш эвазига 1.000.000 сўм миқдоридаги пулларни пора тариқасида таклиф этган. 

Мавзуга доир: Сирдарёда маст ҳайдовчи ЙПХ инспекторига қарийб 2.000.000 сўм пулларни пора тариқасида бераётган вақтида қўлга олинди. Воқеа куни кеча, 24-февраль куни содир бўлган...

Ходимнинг билдиргисига кўра, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида ҳайдовчи Р.М. туман ЙҲХБ МА инспектори Ж.Холбўтаевга 880 минг сўм пулларни пора тариқасида бераётган вақтида қўлга олинган. 

Ҳолат юзасидан Сирдарё вилояти Сардоба туман прокуратураси томонидан терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Report Page