Саудия Арабистонининг “ACWA POWER” компанияси бош директори Ширин шаҳрига ташриф буюрди
@SirdaryoЖорий йилнинг 20 феврал куни Саудия Арабистонининг “АCWА POWER” компанияси бош директори Муҳаммад Абу Найям бошчилигидаги, компаниянинг 2-вице президенти Антони Бринхюзен, инвестиция бўйича директор Ражит Нанда, бизнесни ривожантириш катта менежери Тарик Таибаҳ ҳамда “АCWА РОWER SIRDARYA” компанияси директори Алимардон Абдукаримовлардан иборат делегатсия Сирдарё вилояти Ширин шаҳрида жойлашган Ширин энергетика коллежига ташриф буюрди.
Ташрифдан кўзланган мақсад Ширин энергетика коллежининг бугунги қиёфасини кўздан кечириш ҳамда коллежда жорий қилинган таълим сифати билан яқиндан танишишдан иборат.
Делегациянинг Ширин энергетика коллежига ташрифи давомида коллежнинг конференсиялар залида делегатсия аъзолари, Шаҳар сеcтор раҳбарлари, коллежнинг бир гуруҳ педагог ходимлари иштирокида анжуман ташкил қилинди.
Тадбир аввалида Ширин шаҳар ҳокими Сарвар Султонов сўзга чиқиб, Ширин энергетика коллежида “АCWА РОWER” компанияси ҳомийлигида амалга оширилган реконструция ишлари, коллежда ўқувчиларнинг таълим олишлари учун яратилган замонавий шароитлар учун компания бош директори ҳамда мутасаддиларга ўз миннатдорчилигини билдирди.
Шу билан биргаликда, тадбир давомида Ширин энергетика коллежида жорий қилинган таълим тизими ҳолати ҳамда ўқитиш методикаси хусусида “NОМАC” компаниясининг Ўзбекистондаги лойиҳа менежери Ҳоссем Аҳмад ҳамда коллеж директори ва ўқитувчилари томонидан анжуман иштирокчиларига батафсил тушунтириб ўтилди.
Анжуман якунида Саудия Арабастонининг “АCWА PОWER” компанияси бош директори Муҳаммад Абу Найян сўзга чиқиб, коллежда йўлга қўйилган таълим тизимини ижобий баҳолади. Шунингдек, Абу Найян ўқув йили давомида ўз билими ва фаоллиги жиҳатидан бошқа ўқувчиларга намуна бўлаётган ўқувчи, шунингдек, ҳар тарафлама ташаббускор ва фидойи ўқитувчини коллеж маъмурияти танлов асосида аниқлаб беришини сўраб, уларнинг ҳар бири учун Саудия Арабистонининг “Умра” сафарига компания ҳомийлиги асоасида икки кишилик бепул йўлланма тақдим этишини айтиб ўтди.
Тадбирдан сўнг мазкур делегация Ширин шаҳар ҳамда Боёвут туманларига туташ бўлган ҳудудда қурилаётган янги “буғ-газ” иссиқлик электр стансияси қурилиш жараёнини кўздан кечириш мақсадида обект ҳудудига ташриф буюрди ва делегациянинг Ширин шаҳрига бўлган ташрифи ўз ниҳоясига етди.
Ширин шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати