Тезкор тадбир: Сирдарёда ижтимоий тармоқлар орқали экстремистик материаллар тарқатган шахслар ушланди

Тезкор тадбир: Сирдарёда ижтимоий тармоқлар орқали экстремистик материаллар тарқатган шахслар ушланди

@Sirdaryo
Фото: Сирдарё вилояти ИИБ

Сирдарё вилояти Ички ишлар Бошқармаси ва ДХХ Сирдарё вилояти бўйича Бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда ижтимоий тармоқлар орқали экстремистик ва террорчилик ташкилотларнинг радикал ғояларини тарғиб қилиб келган Сирдарё туманида яшовчи, 1992 йилда туғилган фуқаро «А.Х.» қўлга олинди.

Аниқланишича, «А.Х.» «Telegram» мессенжерида виртуал гуруҳ очиб, ақидапарастликни тарғиб қилувчи аудио ва видео материалларни жойлаштириш орқали уни интернет фойдаланувчилари орасида оммалаштирган.

Шунингдек, тезкор тадбир давомида «А.Х.» нинг яқин алоқаси, 1991 йилда туғилган «Ғ.Д.» ҳам аниқланиб, терговга жалб этилди.

Мазкур шахсларнинг уяли алоқа воситалари ва яшаш манзилларидан олинган далилий ашёлар процессуал тартибда расмийлаштирилиб олинди ҳамда Сирдарё вилоят ИИБ Тергов Бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 244 прим 1-моддаси (жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш) 3-қисми «г» банди (оммавий ахборот воситаларидан ёхуд телекоммуникация тармоқларидан, шунингдек Интернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланиб содир этилган бўлса) билан жиноят иши қўзғатилди ва «А.Х.» га нисбатан «қамоқ» эҳтиёт чораси қўлланилди.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Report Page