Хорижда олинган диплом нострификация қилинадиган сана маълум бўлди
@Sirdaryo
Нострификация учун навбатдаги синов тест кунлари маълум бўлди. Бу ҳақда «Xabar.uz» хабар қилиб ўтди.
Унга кўра, 2020 йил 24-28 февраль кунлари қуйидаги соҳалар бўйича синов тестлари бўлиб ўтади:
— Ҳуқуқшунослик;
— Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот;
— Иқтисодиёт;
— Қишлоқ хўжалиги, муҳандислик, ишлов бериш ва қурилиш;
— Бошланғич таълим;
— Педагогика фанлари.
Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш учун белгиланган синов тестларига ўз вақтида келмаган, синов тестида иштирок этувчилар рўйхатида мавжуд бўлмаган талабгорларга синовларга киришга рухсат этилмайди.