Мирзаободлик ёш тадбиркор имтиёзли кредит олиб, 4 нафар тенгдошларини доимий иш билан таъминлади
@Sirdaryo
Сирдарё вилояти Мирзаобод туманида ўз фаолиятини бошлаган ёш тадбиркор "Мирзаобод асл қуёнлари" фермер хўжалиги раҳбари Асад Мелибоев, "Ёшлар келажагимиз" давлат дастури доирасида 50 млн.сўм имтиёзли кредит маблағи олиб, қуёнчилик фаолиятини йўлга қўйди.

Бугунги кунда фаолияти давомида, 4 нафар ёшларни доимий иш билан таминлади.

Биз билан суҳбатда бўлган Асад Мелибоев, келгуси режаларида фаолиятини кенгайтириб янада кўпроқ ёшларни иш билан таминлаш ниятида эканлигини маълум қилди.
"Ёшлар - келажагимиз" жамғармаси