ОҚОЛТИНДАГИ ЁНҒИН ЧИҚҚАН ХОНАДОН ТАЪМИРЛАНМОҚДА. ЭНДИ УНДА ОИЛАСИДАН ЁЛҒИЗ ҚОЛГАН ҚИЗ ЯШАЙДИ

ОҚОЛТИНДАГИ ЁНҒИН ЧИҚҚАН ХОНАДОН ТАЪМИРЛАНМОҚДА. ЭНДИ УНДА ОИЛАСИДАН ЁЛҒИЗ ҚОЛГАН ҚИЗ ЯШАЙДИ

@Sirdaryo
Фото: Аҳмадали Шерназаров / Telegram

Аҳмадали Шерназаров хабар беради (“Сирдарё хабарлари” учун махсус). Кеча Сирдарё вилояти ҳокимлиги хабар берганидек,Оқолтин тумани Сардоба шаҳарчасидаги “Кўркам диёр” маҳалласининг “Робот” кўчасида жойлашган бир қаватли, 3-уй, 1-хонадон (коттеж)да ёнғин содир бўлиб, бир оиланинг олти нафар аъзоси бахтсиз ҳодиса қурбони бўлган эди.

Шу куни тонгда вилоят ҳокими, вилоят секторлари раҳбарлари ҳамда ташкилотлар вакилларидан иборат таркибда гуруҳ тузилиб, ҳодиса содир бўлган хонадонга борилди. Шахсан вилоят ҳокими Ғ.Мирзаев ҳалок бўлганларнинг яқинларига чуқур таъзия изҳор қилиб, ҳамдардлигини билдирди.

Фото: Аҳмадали Шерназаров / Telegram

Вилоят ҳокими марҳумларнингдафн маросимларида бош-қош бўлди. Ёнғин чиққануй қисқа муддатда таъмирланиб, воқеа  вақтида бошқа жойда бўлган оиланинг 18 ёшли қизи Ўғилой Олтибоевага топширилишини ҳамда уни ўз оталиғига олиб, холидан доимий хабар олиб туришини маълум қилди. Шунингдек, марҳумларнинг мотам тадбирлари ва дафн маросимлари  учун 30 миллион сўм моддий ёрдам кўрсатилди, маъракаларини ўтказишга масъуллар бириктирилди.

Фото: Аҳмадали Шерназаров / Telegram

Бугун эрта тонгданоқ ўша фожиа рўй берган хонадонни таъмирлаш, тартибга келтириш ишлари жадал бошлаб юборилди. Оқолтин тумани ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи Орзимурод Деҳқоновнинг айтишича, таъмирлаш қисқа муддатда амалга оширилади, уй ҳолати бутунлай янгиланади.

Фото: Аҳмадали Шерназаров / Telegram

Хусусан, уйга замонавий иситиш тизими ўрнатилиб, бошқа рўзғор электр буюмлари ҳам олиб бериладиган бўлди.

Report Page