Ижтимоий тармоқларда муҳокама қилинган Сирдарё туманидаги Орзу маҳалласи кўчалари ўрганилиб чиқилди
@Sirdaryo
Ижтимоий тармоқлар орқали Сирдарё тумани "Орзу" маҳалласи кўчалари таъмирталаб аҳволда эканлиги тўғрисида йўлланган видео мурожаат юзасидан, Сирдарё туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси бош мухандиси С.Файзиев, харакат хавфсизлиги бўлими бош мутахассиси Ф.Мўминов ва Орзу МФЙ раиси Т.Алакбоевлар томонидан жойига чиқиб ўрганиш ўтказилди.

Мурожаатда кўрсатилган Сирдарё тумани Орзу МФЙ "Обод қишлоқ-2020" дастурига киритиш учун вилоят ҳокимлиги ҳамда Вазирлар маҳкамасига таклиф киритилган.

"Обод қишлоқ 2020" манзилли дастури тасдиқланиб, молиялаштириш очилганидан сўнг йўл таъмирлаш ишлари олиб борилиши мурожаатчига маълум қилинди.
Вилоят автомобиль йўллари ҳудудий бош бошқармаси матбуот хизмати