"Тажриба алмашув-самарали фаолият асосидир" Гулистон тумани ёшлари Тошкентда....

"Тажриба алмашув-самарали фаолият асосидир" Гулистон тумани ёшлари Тошкентда....

@Sirdaryo
Фото. Ёшлар иттифоқи туман кенгаши

Ёшлар - юрт келажаги, эртанги суянчимиз ва таянчимиздир. Шунинг учун ҳам Президентимиз томонидан мамлакатимизнинг эртанги буюк келажагини барпо этувчи ёш авлодга юксак ишонч билдирилмоқда.

Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан 27 декабрь куни Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги мактабда ёшлар билан учрашувида ёшларга қарата айтган “Мен Сизнинг ёнингизда туриб, камарбаста бўламан!” деб кўзи ёниб турган, билимли, жасоратли йигит-қизлар борлигига ишонаман. Етакчиликнинг, ўз ортидан эргаштиришнинг энг тўғри йўли шахсий ўрнак ва намуна бўлишдир, – деган сўзларни айтилар. Давлат раҳбарининг ишончи эса, шак-шубҳасиз, ҳамиша эзгу ғоялар, ташаббусларга ундайди. Эл-юрт истиқболига дахлдорликдек ушбу шарафли бурчни бажаришда эса, умумтаълим мактабларида фаолият олиб бораётган ёшлар етакчиларининг муҳим ўрни ва ҳиссаси бор. Шунинг учун ҳам Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши томонидан халқ таълими вазирлиги билан жойлардаги энг бошланғич ташкилотларгача муваффақиятли фаолиятга эришиш мақсадида мамлакат миқёсида ўқув-амалий машғулотлар, семинар-тренинглар, тажриба алмашув, илғор ғояларни амалга оширишга қаратилган тадбирлар ташкил этиб келинмоқда.

Ёшлар иттифоқи Гулистон тумани Кенгаши ташаббуси билан таълим муассасаларидаги бошланғич ташкилот етакчилари тажриба алмашиш мақсадида Тошкент шаҳридаги 324-сонли умумий ўрта таълим мактабида бўлишди.

Фото. Ёшлар иттифоқи туман кенгаши
Фото. Ёшлар иттифоқи туман кенгаши
Фото. Ёшлар иттифоқи туман кенгаши
Фото. Ёшлар иттифоқи туман кенгаши
Фото. Ёшлар иттифоқи туман кенгаши

Ташриф мобайнида мезбон мактаб фаолияти, 5 та муҳум ташаббус доирасида амалга оширилган ишлар, ёшлар етакчилари ва сардорларининг фаолияти ҳамда мактабда ташкил этилган мавжуд тўгараклар билан яқиндан танишдилар.

Фото. Ёшлар иттифоқи туман кенгаши

Шунингдек, туман ёшлар етакчилари Тошкент шаҳар "Ёшлар маркази" га ҳам ташриф буюриб, ёшлар марказида ташкил этилган шароитлар билан танишдилар.

Табиийки, ёшлар етакчилари бу каби тажриба алмашувларда олган тажрибаларини амалиётга татбиқ этиб, иш самарадорлигини янада оширишда фаоллик кўрсатадилар.

Гулистон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Report Page