ЯНГИ ФИКРГА, ЯНГИ ҒОЯГА, ИННОВАЦИЯГА ТАЯНГАН ДАВЛАТНИНГ КЕЛАЖАГИ БУЮКДИР
@SirdaryoЎзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 январдаги
25-ф-сонли фармойишига асосан, Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбар кадрларининг замонавий шароитларда касбий билим савиясига қўйилаётган талабларни ҳисобга олган ҳолда малакасини оширишни самарали ташкил этиш, раҳбар кадрларнинг давлат бошқаруви, сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий соҳалардаги малакасини ҳамда ҳуқуқий ҳамда маънавий-маърифий билимларини янада чуқурлаштириш, иқтисодиётни таркибий ўзгартириш ва диверсификация қилиш, давлат органлари фаолияти самарадорлигини янги босқичга кўтариш борасидаги устувор вазифаларни бажаришда уларнинг шахсий маъсулиятини ошириш мақсадида2020 йил 27 январдан 17 февралгача Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг ўринбосарлари, туман ва шаҳарлар ҳокимларри иштирокида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви Академиясида малака ошириш ўқув семинари бўлиб ўтди.
Сирдарё вилояти ҳокимининг ўринбосарлари, туман ва шаҳар ҳокимлари 2020 йил 7 февралдан 17 февралга қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви Академиясида малака ошириш ўқув семинарида иштирок этиб, Республиканинг асосий ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичлари-нинг ҳудудлар бўйича таҳлили ва илғор хорижий давлатлар тажрибалари асосида мавжуд муаммолар, уларнинг амалий ечимларидан иборат бўлган мавзуларидаги замонавий билимларга эга бўлишди.
Ундан ташқари, шу фурсатдан фойдаланган ҳолда семинар иштирокчиларини соғлиғини тиклаш, бунинг натижасида иш унумдорлигини ошириш мақсадида, ўқишдан бўш вақтларида улар Ҳукумат клиникасида чуқур тиббий кўрикдан ҳам ўтказилиб, тўлиқ тиббий муолажа олишлари таъминланди.
Ўқув-семинар якунларига кўра иштирокчилардан тест синовлари қабул қилинди.
Сирдарё вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати