ОҚОЛТИН ТУМАНИДАГИ БАХТСИЗ ҲОДИСА ЮЗАСИДАН

ОҚОЛТИН ТУМАНИДАГИ БАХТСИЗ ҲОДИСА ЮЗАСИДАН

@Sirdaryo
Фото: Сирдарё вилояти ҳокимлиги

Бугун Сирдарё вилояти Оқолтин тумани Сардоба шаҳарчаси “Кўркам диёр” маҳалласи “Робот” кўчасида жойлашган бир қаватли, 3-уй 1-хонадон (коттеж)да ёнғин содир бўлиб, бир оиланинг олти нафар аъзоси бахтсиз ҳодиса қурбони бўлган эди.

Эрта тонгдан вилоят ҳокими, вилоят сектор раҳбарлари ҳамда ташкилотлардан иборат таркибда гуруҳ тузилиб, ҳодиса содир бўлган хонадонга борилди. Шахсан вилоят ҳокими Ғ.Мирзаев ҳалок бўлганларнинг яқинларига чуқур тазия изҳор қилиб, ҳамдардлигини билдирди.

Фото: Сирдарё вилояти ҳокимлиги

Вилоят ҳокими марҳумларнидафн маросимларида бош-қош бўлиб, ёнғин содир бўлган уйни қисқа муддатда таъмирлаган ҳолда воқеа содир бўлган вақтда бошқа жойда бўлган оиланинг 18 ёшли қизи О.Ў.га топширилишини ҳамда уни ўз оталиғига олиб, ҳолидан доимий хабар олиб туришини маълум қилди ва амалий ишлар бошлаб юборилди.

Фото: Сирдарё вилояти ҳокимлиги

Шу ўринда марҳумларнинг мотам тадбирлари ва дафн маросимларини ўтказиш билан боғлиқ харажатлар учун 30 млн. сўм моддий ёрдам кўрсатилди, уларнинг маъракаларини ўтказиш учун масъуллар бириктирилди. Шунингдек, вилоят ҳокими томонидан маросимга йиғилганлардан хонадонларда газ ва электр иситкич мосламаларидан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларига риоя қилиш зарурлиги акс ҳолда оқибати аянчли ҳолда якун топиши мумкинлиги ҳақида қайта-қайта таъкидлади.

Маҳалла-кўй, қариндош-уруғлар уларнинг қайғули кунида ҳамдард бўлмоқда.

Сирдарё вилояти ҳокимлиги

Report Page