Сирдарё вилоятида спортни оммалаштириш йўлида оммавий бадантарбия машғулотлари узлуксиз ўтказилмоқда
@SirdaryoСирдарё вилояти Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси ташаббуси билан вилоятдаги аҳолининг барча қатламини соғлом турмуш тарзига тарғиб қилиш ҳамда бу борада ҳудудлардаги корхона ва ташкилот ходимларини ҳам оммавий спортга кенгроқ жалб этиш мақсадида оммавий бадантарбия машғулотлари барча туман (шаҳар)лар бўйлаб доимий ўтказилиб келинмоқда.
Мазкур тадбирлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 январдаги ПФ-5924-сонли “Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбия ва спортни янада такомиллаштириш ва оммавийлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижросни таъминлаш ва 5 муҳим ташаббус доирасида ташкил этиб келинмоқда.
Вилоят Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси томонидан аҳоли ўртасида спортни оммалаштириш мақсадида бу каби тадбирлар Сирдарё вилояти бўйлаб мунтазам ўтказиб бориш юзасидан аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб амалиётга тадбиқ этиб келинмоқда.
Жумладан, аҳолини шу жумладан ёшларни жисмоний тарбия ва спортга жалб этиш мақсадида Сирдарё, Боёвут, Оқолтин Мирзаобод, Сайхунобод туманлари ҳамда Ширин, Гулистон шаҳарларида аҳолининг кенг қатлами ўртасида соғломлаштирувчи юриш ва бадантарбия машғулотлари ўтказилди.
Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Матбуот хизмати