Ширин шаҳар умумий ўрта таълим мактабларида ўқувчилар учун репетицион-диагностик тест синовлари ўтказилмоқда
@Sirdaryo
Сирдарё вилояти ҳокимининг 2019 йил 18 декабрдаги таълим тизимини янада такомиллаштириш бўйича топшириқлари асосида вилоятдаги умумтаълим мактаблари битирувчиларини олий таълимга кириш кўрсаткичларини юқори қилиш доирасида 2020 йил 17 февраль куни Ширин шаҳридаги барча мактабларнинг 129 нафар 11-синф битирувчилари учун Давлат тест маркази Сирдарё вилояти бўлими ва Ширин шаҳар ХТБ ҳамкорлигида репетицион-диагностик тест синовлари ўтказилди.

Шунингдек, бу тадбир давомида битирувчиларга Олий ўқув юртига кириш масаласидаги сўнгги ўзгаришлар ҳакида маълумотлар берилди. "Абитуриент-2020" штаби доирасида ҳудди шу номли телеграмм ижтимоий тармоғида рамий канал ишга туширилди ва унга битирувчилар ҳамда уларнинг ота-оналари аъзо қилинди.
Бундай тест синовлари абитуриентлар учун тайёрлов вазифасини ўтабгина қолмай, Олий ўқув юртига киришга бўлган масъулият ва интилишни янада оширишга хизмат қилади.
Ширин шаҳар халқ таълими бўлими