Гулистон давлат университети ва Малайзиянинг Бинарий университети билан ҳамкорлик меморандуми имзоланди

Гулистон давлат университети ва Малайзиянинг Бинарий университети билан ҳамкорлик меморандуми имзоланди

@Sirdaryo
Фото: Гулистон давлат университети

2020 йил 13 февраль куни Тошкент шаҳрида Гулистон давлат университети ректори проффессор М.Ходжиев ва Малайзиянинг Бинарий университети ижрочи раиси проффессор Жозеф Адайкалам ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Учрашув Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг мажлислар залида бўлиб ўтди. Учрашувда Гулистон Давлат университети ва Малайзиянинг нуфузли университетларидан бўлмиш Бинарий университети ўртасида ҳамкорлик алоқалаорини йўлга қўйиш, хусусан ушбу хорижий университет билан ҳамкорликда “Бизнес бошқаруви” ва “Ахборот технологиялари бошқаруви (иқтисодиёт соҳасида)” соҳалари бўйича 1+1 асосида магистратура йўналишини очиш ва кадрлар тайёрлаш бўйича келишиб олинди. Учрашувда, шунингдек, ҳар икки томон учун манфаатли бўлган тарзда ҳамкорликни йўлга қўйиш, профессор-ўқитувчилар ва талабаларнинг қисқа муддатли стажировка ва малака ошириш курсларида иштирок этишлари бўйича истиқболдаги режалар ҳам келишиб олинди.

Гулистон давлат университети

Report Page