Гулистон давлат университетида ўқув машғулотларига “E-Minbar” инновацион технологияси жорий этилди (фото)
@Sirdaryo
Гулистон давлат университетида 2019-2020 ўқув йилининг иккинчи (баҳорги) семестридан бошлаб ўқув аудиториялари электрон минбар-“E-Minbar” инновацион АКТ билан жиҳозланди.

Ушбу электрон минбарларнинг аҳамиятли томони профессор-ўқитувчилар дарс жараёнига фанларига оид барча ресурслар жойлаштиришлган қурилмалар “флешка”лар бўлса бас. Қолган барча ишни ақилли “E-Minbar” бажаради.

Ушбу электрон минбарларга сенсорли ўзига хос компьютерлар ўрнатилган бўлиб, ўқитувчилар ҳам минбардан, ҳам компьютердан эркин фойдаланган ҳолда дарс ўтиш имкониятига эга бўлишади.

Ушбу иннвацион технологияларни жорий қилишдан мақсад дарс сифатини ошириш ҳамда ўқув жараёнларига инновацион рақамли технологияларни мақсадли қўллашдир.