Гулистон шаҳрида "Фаол фуқаролар" умуммиллий фестивали дастури доирасида конференция бўлиб ўтди

Гулистон шаҳрида "Фаол фуқаролар" умуммиллий фестивали дастури доирасида конференция бўлиб ўтди

@SirdaryoUZB
Фото: Вилоят ҳокимлиги

Фестиваль “Юксалиш” умумиллий ҳаракати ташаббуси билан Адлия вазирлиги билан ҳамкорликда АҚШнинг Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID), Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси, Қозоғистоннинг фуқаролик жамиятини ривожлантириш ассоциацияси (ARGO) ва қатор ҳамкорлар кўмагида ташкил этилди.

Фестиваль республика бўйлаб 5 кун давомида нодавлат нотижорат ташкилотлари, фуқаролик жамияти институтлари, вазирлик ва идоралар, маҳаллий ҳокимлик органлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари, жами 2 мингдан зиёд иштирокчиларни қамраб олиши кўзда тутилган.

Фото: Вилоят ҳокимлиги

Жорий йил 10 февраль куни Гулистон шаҳар Чехра паласс меҳмонхонасининг конференция залида “Юксалиш” умуммилий ҳаракати Сирдарё вилояти ҳудудий бўлинмаси томонидан “Фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этишда фуқаролик жамиятининг ўрни” мавзусида зум конференция ўтказилди.

Конференцияга “Юксалиш” умуммилий ҳаркати Сирдарё вилояти ҳудудий бўлинмаси раҳбари, вилоят ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар бўйича ўринбосари раҳбарлик қилдилар. Шундан сўнг спикерлар (видео алоқа орқали) “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати раиси ўринбосари, Фавқулодда вазиятлар вазири ўринбосари, “Ниҳол“ ННТ раҳбари, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотларнинг миллий асоциацияси Сирдарё вилояти ҳудудий бўлинмаси ҳамда “Фаол ҳаёт” ННТ раҳбарлари томонидан фикр ва мулоҳазалар алмашилди.

Фото: Вилоят ҳокимлиги

Фестивалдан мақсад – ислоҳотлар жараёнларининг барча иштирокчилари саъй-ҳаракатларини бирлаштириш, Ўзбекистонда фуқаролик жамиятини ривожлантириш бўйича тавсия ва таклифлар ишлаб чиқиш.

Фото: Вилоят ҳокимлиги
Маълумот учун: Фаол фуқаролар умуммиллий фестивали “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати ҳамда Қозоғистоннинг фуқаролик жамиятини ривожлантириш ассоциацияси (ARGO) томонидан АҚШнинг Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) кўмагида амалга ошириладиган Ўзбекистонда “Инновация учун ҳамкорлик” дастури доирасида ўтказилмоқда.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати

Report Page