Кучли шамол Ховос туманидаги кўп қаватли уйнинг том қисмини учириб юборди — том қисми таъмирланмоқда (фото)
@Sirdaryo
Жорий йилнинг 5 феврал куни "Пахтакор" маҳалласида жойлашган кўп қаватли уйнинг кучли шамол оқибатида том қисмига қаттиқ шикаст етган.

Ҳозирда Ховос тумани уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими ҳодимлари томонидан кўп қаватли уйнинг шикастланган том қисмини таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.


Ишлар якунига етгандан сўнг қўшимча маълумотлар тақдим этилади.
Сирдарё вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси Ахборот хизмати