Боёвутлик икки нафар фирибгарлар, туман ҳокими қарорини қалбакилаштирган ҳолда, ўзганинг ер участкасини 3500 АҚШ долларига сотиб юборди

Боёвутлик икки нафар фирибгарлар, туман ҳокими қарорини қалбакилаштирган ҳолда, ўзганинг ер участкасини 3500 АҚШ долларига сотиб юборди

@Sirdaryo
Фото: Google Images

Сирдарё вилоят прокуратураси Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот тармоғининг хабар беришича, ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида фирибгарлик жиноятига оид ҳолат фош этилди.

С.Б. ва Ҳ.Т. исмли шахслар, ўзларини Боёвут тумани "Ермулккадастр" давлат унитар корхонаси бўлими ходимлари эканликларини маълум қилиб, фуқаро Д.И.га Боёвут тумани, Қаробчи маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган, аслида фуқаро Н.А.га тегишли бўлган ер участкасини фуқаро Ш.Н.га тегишли эканлигини маълум қилиб, бу ҳақдаги Боёвут тумани ҳокими қарорини қалбакилаштирган ҳолда фуқаро Д.И.нинг ишончига кириб, ундан жами 3500 АҚШ доллари миқдоридаги пул маблағларини фирибгарлик йўли билан олиб, пулларни ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлиги аниқланди. Мазкур ҳолат юзасидан Боёвут туман прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, айбдор шахсларга нисбатан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Report Page