ТИББИЙ ТУРИЗМ РИВОЖЛАНИШ САРИ ҚАДАМ ТАШЛАДИ

ТИББИЙ ТУРИЗМ РИВОЖЛАНИШ САРИ ҚАДАМ ТАШЛАДИ

@Sirdaryo
Фото: Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси

Туризм республикамиз иқтисодиётида энг истиқболли соҳа. Айниқса, улкан туристик салоҳиятга эга бўлган юртда. Сўнги йилларда туризм ва тиббиёт соҳаларида ўтказилаётган ислоҳатлар самарадорлигини ошириш, бу борада хоржий давлат фуқароларини мамлакатимизга кириб келишини кўпайтириш масаласидаги ишлар анчагина жонланди.

Президентимизнинг 2018 йил 7 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ Вазирлар Махкамасининг “2019-2023 йилларда Ўзбекистон Республикасида тиббий туризмни ривожлантириш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги лойиҳаси ҳам ишлаб чиқилиб ҳаётга тадбиқ этилганди.

Натижачи ёмон бўлмади. Сайёҳлик ва соғлиқни сақлаш соҳалари бирлаштирилиб, улар орасида ўзига хос, ўзига мос алоқалар ўрнатилгач туризм ва тиббиёт соҳаларида сезиларли силжишлар кузатилди. Энг асосийси кишиларнинг асосий яшаш жойларидан ташқарига дам олиши билан бирга юқори малакали тиббий ёрдам олиши, юртимизнинг гузал манзараларидан бахра олиши баробарида соғлиғини тиклаши  учун имконият эшиклари очилиб, янги имконият, янги қулайликларга эга бўлган ва уларга тиббий хизмат курсатувчи профессионал медицина имижи юртимизда вужудга келди.

Соғлиқни сақлаш тизимида мавжуд бўлган, аҳоли ва сайёҳларга хизмат курсативчи тиббиёт муассасалари салоҳияти бир неча маротабага оширилиб, моддий техник имкониятлари яхшиланиши баробарида даволаш ва ташхислашда қўлланилиб келинаётган эски услубдаги хизмат турларидан воз кечилди. Янги ғоя, янги ишланмалар, янги иновацион технологиялар соҳага кириб кела бошлади.

Провардида сайёҳлар оқими кўпайди. Соғлиғини тиклаш, профессионал медицина хизматидан фойдаланиш мақсадида мурожаат этувчилар сони тобора орта бошлади. Биргина ўтган 2019 йилда Сирдарё вилоятидаги мавжуд тиббиёт муассасаларига 12 дан ошиқ Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Россия, Хитой, Австралия,  АҚШ,  Покистон,  Хиндистон, Жанубий Корея,  Азарбойжон,  Туркия каби хоржий давлатлардан 3366 нафар фуқаро ташриф буюрган бўлса, жорий йилда бу курсаткич икки баробарга ортиши кўтилаяпти.

Бу курсаткичларни 2017 ва 2018 йил билан тақослайдиган бўлсак, анча яхши. Олдинга силжиш бор. Демак, бизда аҳолига ва хоржий давлатлардан ташриф буюрувчи фуқароларга хизмат курсатадиган тиббий хизмат сифати ортаётганлигини, куламини кенгаётганлигини бу курсаткичлар билан тақослаб билиш мумкин.

   Қозоғистон, Қирғизистон,  Тожикистон,  Россия,  Хитой,  Покистон, Хиндистон, Миср каби 8 та хоржий давлатларининг 1840 нафар фуқароси 2017 йилда,  2018 йилда эса 9 та хоржий давлатнинг 2611 нафар фуқароси Сирдарё вилоятига ташриф буюриб, тиббий хизмат турларидан фойдаланганлигидан ҳам билса бўлади.

Фото: Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси
Фото: Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси

Ёки бўлмаса, 2017 йилда Сирдарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси тизимидаги мавжуд тиббиёт муассасалари томонидан хоржий давлат фуқароларига курсатилган пуллик тиббий хизмат туфайли 448 миллион сўм пул маблағлари келиб тушган бўлса, ўтган 2019 йилда эса 1 миллиард 428 миллион 582  минг сўм пул маблағлари келиб тушди.

-Юқоридаги рақамлардан ҳам  маълумки,  чет эл фуқароларининг тиббий муассасаларимизда текширувлардан ўтиши ва пуллик даволаниш курсаткичи 2017 йилга нисбатан 183,0  фоизга ёки 1,8  бараварга,  пуллик тиббий хизмат курсатиш хажми 318 фоизга ёки 3,2 бараварга ошганлигидан ҳам билса бўлади. Жорий йилда мавжуд тиббиёт муассасаларимиздаги чет эл фуқароларини қабул қилишга мослашган сервис палаталар сонини кўпайтириш, мутахассислар малакасини ошириш, тиббиёт муассасаларимизни замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан таминлаш борасидаги ишлар куламини янада кенгайтирамиз.  Бу эса ўз набатида туристик йўналиш билан келувчи хоржий давлат фуқароларининг сонини ортишига, пуллик тиббий хизмат курсатиш хажми 1,5-2 баравар ортишига сабаб бўлади,-дейди Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Давлат хусусий шерикчилик ва тиббий туризмни ривожлантириш бошқармаси Сирдарё вилоят бўлими бошлиғи Абдивали Шаматов.

Фото: Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси

Тўғриси ҳам шундай. Сирдарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси тизимидаги тиббиёт муассасаларида кенг куламли ишлар бошлаб юборилган. Бу юмушларни адо этилишида вилоят раҳбарияти қараб ўтиргани йўқ. Ўз ёрдами ва маслаҳатини бераяпти. Вилоят ҳокими Ғофуржон Мирзаевнинг саъйи харакати ва ташаббуси билан вилоятдаги даволаш-профилактика муассасаларидан Вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказига, Вилоят перинатал марказига, Вилоят эндокринология диспансерига, Вилоят кўз касалликлари шифохонасига, Гулистон шаҳар тиббиёт бирлашмасига, РШТЁИМ СВФга 15 турдаги 41 дона энг сўнги, замонавий тиббий жиҳозлар 4 миллиард 992 миллион сўм пул маблағига келтирилиб ўрнатилганди. Бугун ушбу жиҳозлар беморлар ва юртимизга туристик йўналиш билан ташриф буюрган хоржий давлат фуқаролари хизматида.

Мисол учун айтадиган бўлсак, Вилоят кўз касалликлари шифохонасига Германия давлатидан 740 миллион сўм пул маблағи эвазига келтирилган ва ўрнатилган мураккаб жарроҳлик амалиётини ўтказишга мулжалланган махсус операция микроскопи ёрдамида 183 нафар хоржий давлат фуқароларига тиббий хизмат курсатилди. Бунинг натижасида вилоят бюджетига 175,0 миллион сўм пул маблағи келиб тушди.  

Бир сўз билан айтганда, Сирдарёга келаётган туристлар учун барча зарур шарт-шароит яратиб, курсатилаётган сервис хизматини халқаро стандартлар даражасига етказиш учун Сирдарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси тизимидаги тиббиёт муассасалари харакат қилмоқда. Мақсад эса битта, у ҳам бўлса Ўзбекистоннинг туристик имкониятларини ва салоҳиятларини жаҳонга курсатиш.

Ғулом ПРИМОВ,

Сирдарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати ходими

Report Page