5 ташаббус ижроси бўйича "Ёшлар билан бир кун" лойиҳаси Сирдарё туманида. (фоторепортаж)
@SirdaryoЖорий йилнинг 25 январь куни Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Сирдарё вилояти Кенгаши ҳамда Сирдарё туман Кенгаши ташаббуси билан республика ўғил болалар ўқув тарбия муассасасида 5 ташаббус ижроси бўйича "Ёшлар билан бир кун" лойиҳаси доирасида Сирдарё туман сектор раҳбарлари иштирокида Спорт мусобақалари бўлиб ўтди.
Спорт мусобақалари Сектор раҳбарларининг кириш сўзи билан очиб берилди. Иштирокчилар спортнинг фудбол, стол тенниси, шашка тури бўйича ўз аро беллашдилар.
Шунингдек туман ёшлари ҳамда республика ўғил болалар ўқув тарбия муассасасида тарбияланувчилари, ҳарбий қисм аскарлари ва тиббиёт ходимлари ўртасида Заковат интеллектуал ўйини ҳам ташкил этилди.
Тадбир сўнгида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Сирдарё вилояти Кенгаши ҳамда туман сектор раҳбарлари томонидан ғолибларга эсдалик совғалари топширилди.
Анвар ТУЙЧИЕВ
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Сирдарё вилояти Кенгаши раисининг матбуот котиби, Ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси.
Сухроб ЖЎРАБОЕВ
Сирдарё тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари.