Сирдарёда қуввати 1 500 МВт бўлган янги ИЭС қурилишига старт берилди
@SirdaryoUZBИссиқлик электр станцияси қурилиши лойиҳасини бошлаш маросими Ўзбекистон Энергетика вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, шунингдек, “ACWA Power” компаниясининг юқори мартабали вакиллари иштирокида бўлиб ўтди.
Маросимда сўз олган “ACWA Power” компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян лойиҳа бўйича эришилган натижалар билан фахрланиб, қуйидагиларни таъкидлади:
“Сирдарё ИЭС қурилишига старт берилиши, ЭСК ва Ўзбекистоннинг паст даражали углеводород чиқиндили ресурслардан фойдаланишга ўтишида муҳим омил саналадиган Бухоро ва Навоий вилоятларидаги “Баш” ва “Жонкелди” шамол электр станциялари бўйича Инвестиция келишувларининг имзоланиши бизнинг энергетика тармоғини ислоҳ қилиш ва мамлакатни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан ривожлантирилишини рағбатлантириш жараёнидан илгарилаб кетишга бўлган интилишимизни ифодалайди. Бу шунингдек, иқтисодиётни диверсификация қилиш, Саудия Арабистони Қироллиги ташқарисида хорижий инвестициялар ҳажмини максимал даражада ошириш ҳисобига биз Саудия Арабистонининг Нигоҳ – 2030 га риоя қилишимизни тасдиқлайди”.
Маълумот ўрнида, “ACWA Power” компанияси электр энергияси ва чучук сув ишлаб чиқариш бўйича ускуналарни ишлаб чиқиш, молиялаштириш ва эксплуатация қилишга ихтисослашган. “ACWA Power” компанияси 2004 йилда Ар-Риёд шаҳри (Саудия Арабистони)да рўйхатга олинган ва таъсис этилган бўлиб, ундаги ходимлар сони қарийб 3 500 нафарни ташкил этади. Халқаро ҳамкорлик эса ҳозирги кунда Яқин Шарқ, Африка, Марказий ва Жануби-Шарқий Осиёнинг 12 та мамлакатини қамраб олган. “ACWA Power” компанияси портфели инвестиция қиймати 61,2 миллиард АҚШ долларига тенг, суткасига коммунал хизматлар ва давлат-хусусий ҳамкорлиги моделлари аутсорсинги асосидаги узоқ муддатли офтейкер шартномалари доирасида давлат коммунал ва саноат корхоналари эҳтиёжларини қондириш учун улгуржи етказиб берилаётган 38,7 ГВт электр энергияси ва 5,8 миллион м3 чучук сув ишлаб чиқарадиган 60 та активни ўз ичига олади.
ИЭС қурилишини бошлаш маросими тантанали руҳда ўтди. Умумий қиймати 1,2 миллиард доллар бўлган мазкур лойиҳанинг фойдали иш коэффициенти қарийб 60 фоизни ташкил этади.
Бу эса бошқа электр станциялари билан таққослаганда ҳозирги вақтда электр энергияси ишлаб чиқариш учун истеъмол қилинаётган табиий газ миқдорини деярли икки баробар иқтисод қилиш имконини беради.
Лойиҳа реал вақт режимида ҳаво изоляциясига эга очиқ тақсимлаш қурилмаси орқали Ўзбекистоннинг миллий энергия тизимига узлуксиз электр энергияси узатиш ва куну-тун электр энергияси ишлаб чиқариш жараёнини бошқариш учун дунё экспертлари томонидан лойиҳалаштирилган энг замонавий конструкцион ечимлар, эксплуатация ва назорат воситаларидан фойдаланишни кўзда тутади.
Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати