Давлат тест марказининг Сирдарё вилояти бўлими томонидан ўтказилаётган ўқув-семинарларнинг 1-босқичи якунланди

Давлат тест марказининг Сирдарё вилояти бўлими томонидан ўтказилаётган ўқув-семинарларнинг 1-босқичи якунланди

@Sirdaryo
Фото: ДТМ матбуот хизмати

2020 йил 9 январдан 17 январгача Сирдарё вилоятидаги умумтаълим мактаблари ва касб-ҳунар коллежларининг раҳбарлари ва педагог ходимлари учун Давлат тест маркази Сирдарё вилояти бўлими ходимлари томонидан олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари билан боғлиқ Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси қарорларининг мазмун-моҳияти ҳамда Давлат тест маркази томонидан амалга оширилаётган ишлар бўйича жойларга чиққан ҳолда ўқув-семинарлар ташкил этилди.

Уларда туман (шаҳар) ҳокимликларининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари, халқ таълими бўлимлари мудирлари, умумтаълим мактаблари ва коллежларнинг раҳбарлари, педагог ходимларидан иборат жами 1438 нафар ходим иштирок этди.

Фото: ДТМ матбуот хизмати
Фото: ДТМ матбуот хизмати
Фото: ДТМ матбуот хизмати
Фото: ДТМ матбуот хизмати
Фото: ДТМ матбуот хизмати

Жойларда ўтказилган ўқув-семинарларда иштирокчиларга тест синовлари билан боғлиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти, олий таълим муассасалари бакалавриатига ўқишга қабул қилиш тизимига киритилган қўшимча ва ўзгартиришлар, абитуриентлар учун яратилган қулайликлар ва имкониятлар, тест синовларини очиқ, шаффоф ва адолатли ўтказиш учун амалга оширилаётган ишлар, олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига мос тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси, тест топшириқлари сони ҳамда баҳолаш мезонлари ҳақида тушунчалар берилди.

Шунингдек, Давлат тест маркази ва “DAVR PRESS” нашриёти ҳамкорлигида нашр этилаётган “Тест топшириқлари тўпламлари” ва “e-Sinov” тизими ҳақида кўргазмали тақдимотлар қилинди.

Ўқув-семинарларнинг 2-босқичи феврал ойида ўтказилиши режалаштирилган.

Давлат тест маркази матбуот хизмати

Report Page